Get Mystery Box with random crypto!

Амаллар баёни Мукаллаф киши бажарадиган ва қилишдан сақланади | Ибрат

Амаллар баёни

Мукаллаф киши бажарадиган ва қилишдан сақланадиган амаллар шундай номланади:

1. Фарз. Бажариши шарт бўлиб, уни қилган киши савобга эга бўлади, бажармаса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Агар фарзлигига ишонмаса (менсимаса, қасддан тарк этса), кофир бўлади.

2. Вожиб. Бу амални бажарган киши савобли бўлар, бажармаган катта гуноҳкор бўлиб азобга қолар, ишонмаса кофир бўлмайди, аммо азобга қолар.

3. Суннат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўли демакдир. Қилса савоб, қилмаса гуноҳкор бўлмайди, бироқ пайғамбаримизнинг шафоатига лойиқ бўлмас.

4. Мустаҳаб. Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп вақг қилиб юрган ишларидир. Қилса савоб, қилмаса гуноҳкор бўлмайди, лекин савобдан маҳрум бўлади.

5. Мубоҳ. Қилса савоб йўқ, қилмаса гуноҳ йўқ. Банданинг ихтиёридаги ишлардир: тўйгунча емоқ, ухламоқ, зарарсиз сўзларни сўзламоқ. Агар буларни ниятида Аллоҳни зикр қилса, савобга эришади.

Юқоридаги 5 амал банданинг бажариши ишларнинг номидир.

Банда сақланиши зарур бўлган амаллар қуйидагилар:

1. Макруҳ. Шариатда ман қилинган бўлиб, қилса гуноҳ, тийилса савобдир.

2. Ҳаром. Қуръон ва суннатда қилма деб қатъий ман қилинган амаллар. Уларни қилса гуноҳкор бўлур, азобга қолур ва қилмаса, тўхталса савобдир. Агар унинг ҳаромлигига ишонмаса ва ҳалол деса кофир бўлур. Бунга ёлғон сўзламоқ, ғийбат қилмоқ, чақимчилик, ароқ ичмоқ, шариат ҳаром қилган ҳайвон гўштлари, Бисмиллоҳсиз сўйилган гўштлар (Аллоҳдан ўзга нарсаларга атаб сўйган бўлса, Бисмиллоҳ деса ҳам), зино кабилар киради. Яна шундай тушуниш керакки, пулни ҳаромдан топиб, масалан, рибо (процент), бировнинг ҳақки қўшилган пул, ўғрилик билан топилган пулларга олинган ҳалол нарсалар ҳам ҳаромдир.

3. Мустакроҳ. Буни қилган инсон беодоб саналиб, қиёматда унинг итобга (азобга) қолиш хавфи бор. Кекирмоқ, тикка туриб таом емоқ, кўчаларда таом емок, луқмалардан катта олмоқ кабилар шулар жуумласидандир.

4. Муфсид — бузувчи деган маънодадир. Масалан, таҳорат, намоз, рўза, ҳаж амалларида содир бўлса, уни бошқатдан қилиш лозим.
Бу амалларнинг номини ёдлаб, маъносини англаб олиш лозим. Шунда исломдаги китобларни ўқиш уни англаш осон бўлади.
Эй “бандаи ожиз”, албатта, Аллоҳга қайтмоғимиз ҳакдир, Умринг қанча қолди, фақат ёлғиз Аллоҳга аёндир. Сен шундай яшагинки, ҳозир ўладигандай. Аллоҳимнинг берган неъматларидан унумли фойдалан. Ўтган умрингга надомат қил. Вақт орқага қайтмас! Буни доим фикр қил. Бутун мулкнинг, неъматнинг эгаси Ҳолиқ эгам бир кун сенга берилган бу неъматларни сўрашини унутма. Буйруқларига шошил!
Дунёга, шайтонга, нафсга қуллик қилма. Булар сенинг душманингдир!
Катта ғаминг дунё бўлмасин. Сен югурган билан Кузатувчи Хабардор эгам ўлчаб қўйган ризқни оласан У Зот ўлчаган ризқ чегарасидан ҳаргиз ўтолмайсан. Буни яхши бил ва ризқингни Унга таваккал қил!
Ислом йўли очиқ турганда унга амал қил ва мусибатнинг динга келишидан Раҳмон эгамдан паноҳ сўра!
Ҳар кунлик вазифани тайин кил ва ўтган гуноҳларинг учун надомат қил, йиғла, ўрнини яхши амаллар билан тўлғазишга шошил, тавба қил!


ИБРАТ