2020-05-14 02:03:01
ИСТИҒФОРНИНГ ТУРЛАРИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Бухорий ривояти)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Астағфируллоҳ аллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуум ва атуубу илайҳи, деб айтса, (Аллоҳ) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси:
«Ўзидан ўзга ҳеч бир илоҳ бўлмаган, мангу Тирик, абадий Барҳаёт – Қаййум бўлган Зотга истиғфор айтаман (гуноҳларимни кечиришини сўрайман) ва Унга тавба қиламан».)
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») 100 марта айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар.
(Муслим ривояти).
@doniyorqori
58 views23:03