Get Mystery Box with random crypto!

МУСИҚАНИНГ ҲУКМИ. (далиллар фақат Қуръон ва Суннатдан) Мусиқа | ITTAQILLAH

МУСИҚАНИНГ ҲУКМИ.
(далиллар фақат Қуръон ва Суннатдан)

Мусиқа - Аҳли сунна вал жамоанинг якдил фикрига кўра ҲАРОМ! Бунга фақат бидъатчилар ёки аҳли ҳаволаргина руҳсат бериши мумкин.

Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир. (Луқмон, 6)

• Қачон Ибн Масъуд (р.а)дан Аллоҳнинг "беҳуда сўзлари" ҳақида сўрашганда, улар: "Ундан бошқа ибодатга лойиқ илоҳ бўлмаган, Аллоҳга қасамки, - бу қўшиқлардир", - дедилар. Ва бу сўзни 3 маротаба такрорладилар!

Ибн Аби Шайба 6/310, Ҳоким 2/411. Ҳофиз Заҳабий, Ибн Қоййим саҳиҳлигини тасдиқладилар

• Ибн Аббос (р.а) дедилар: "Бу оят мусиқа ва шу билан боғлиқ нарсалар ҳақида"

Бухорий "ал-Адаб ал-Муфрад" 786, Ибн Аби Шайба 6/310. Ибн Қоййим саҳиҳлигини тасдиқлаган

Ҳудди шундай тафсирни Ибн Умар (р.а) айтган.

Тафсирул Қуртубий 5/349, Иғосатул Лаҳфан 1/258

Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзг‘ат... (Исро, 64)

Тобеин Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Бу мусиқа ва мусиқа асбоблари дедилар".

Тафсир Бағавий 3/129, Тафсир Тобарий 16961, Тафсир ал-Жалолайн 288

(Эй мушриклар), ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қур’ондан) ажабланурсизларми?! (Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насиҳатларидан та’сирланиб) йиг‘ламасдан, г‘офил бўлган ҳолларингизда кулурсизларми?! (Нажм, 59-61)

Икрима ва Суфёндан ривоят қилинадики, Ибн Аббос (р.а) бу оятни шундай тафсир қилдилар: "Сўз мусиқа ҳақида кетмоқда. Қачон кофирлар Қуръонни тинглаганларида, куйлашни бошладилар ва шу оят нозил қилинди.

Тафсир Тобарий 25273, Тафсир Ибн Касир 4/300

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Мендан кейин умматимдан зинони, ипакни, ҳамрни ва мусиқа асбобларини (ал-маъазиф) ҳалол санайдиган кишилар пайдо бўлади.

Бухорий, 5590

• Машҳур тилшунос олим Ибн Манзур айтади

ал-Маъазиф - бу мусиқа асбоблари.

Лисанул Араб, 9/244