Get Mystery Box with random crypto!

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 'Расул | ITTAQILLAH

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам елкамдан ушлаб, шундай дедилар: «Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин».


Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Кеч кирганида тонгни, тонг оттирганингда кечқурун бўлишини кутма. Соғлигингдан касаллигинг (касал бўладиган вақтинг), ҳаётингдан ўлиминг (охиратинг) учун фойдаланиб қол”, дер эдилар.

|| Бухорий ривояти 6416 ||
Ушбу ҳадис ҳукми: саҳиҳ

Ҳадис шарҳи:

____________
Елкамдан ушлади: яъни, олди тарафдан ушлаб, елкамни қисди. Бундай қилишига сабаб: унга айтиладиган сўз учун фикрини жамлаш ва зеҳни ила уни ёдлаб қолиш, эди. Ва бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадис айтмоқчи бўлган кишисига берадиган мулоҳазаларидан эди.

Ғариб: ғарийб: бирор қавм ёки бирор шаҳарлик бўлмаган киши. Бу ғарибликдан мурод дунёдаги ғариблик. Бирор нарсага боғланиб қолиши узилади магар ўзининг қайтиш жойи бўлган ватани ва унга сафар қилишдан (қалби) узилмайди.

Йўловчи: ўз ватани тарафга қараб тўхтамасдан кетаётган мусофир.

Агар кечга етиб борсанг, тонг отишини кутма: ундан бир ундаш бўляптики, ўлимни кўзларинг остига олиб қўй. Ўлимга солиҳ амаллар билан ҳозирлан. Ва орзу-хавасни озайтиришга ундов ва дунё ғурурларига мойил бўлишдан қайтаришлик бор.

Соғлигингдан касаллигинг (касал бўладиган вақтинг) учун фойдаланиб қол: яъни, умр соғлик ва касалликдан холи бўлмайди. Агар соғлом, кучли бўлсанг, тежамкор-интилувчи кишининг юришидек юр. Бу соғлик кунларидан унумли фойдаланишга ундовдир. Соғлик вақтлари ичида уни амал қилишдан тўсиб қўядиган ёки заифлаштириб қўядиган касаллик етиб қолишидан ўзини ўзи тинчлантириб туради.

Ҳаётингдан ўлиминг (охиратинг) учун фойдаланиб қол: яъни, ўлим келишидан олдин. Соғ-саломат юрган пайтларингда солиҳ амалларга шошил. Кўпинча, касаллик кутилмаганда келадида, амал қилишдан тўсиб қўяди. Шундай вақтларда сусткашлик қилган киши учун ҳақиқий қайтиш жойи - қиёмат кунига озуқасиз боришлигидан қўрқилади. Бу ҳаётнинг ҳар-бир кунини ғанимат билиш керак эканлигига етарли танбеҳдир. Умринг эътиборсизлик ва ғафлат ичра ўтиб кетмасин. Чунки, ўлган кимсанинг амали тўхтайди ва орзу-умидлари ўтиб пучга чиқади.

#Ибн_Рожаб роҳимаҳуллоҳ айтди:

[ Ушбу ҳадис дунёга орзу-ҳавасни камайтириш кераклигидаги аслдир. Мўъмин киши дунёни ҳақиқий ватан ва маскан тутиб олмаслиги лозим, агар шундай қилса дунёда хотиржам бўлиб қолади. Лекин, у ҳаёти дунёда сафардагидек бўлиши керакки, ҳақиқий риҳлат - ҳисоб китобга ҳозирлик кўради. Пайғамлар ва уларнинг эргашувчилари берган тавсиялар ҳам бу нарсага мувофиқ келади. Мўъмин учун дунё яшаш ховлиси ва ватан эмас экан. Унинг ҳаётдаги тутадиган ўрни икки ҳолатдан бири бўлмоғи лозим: ёки бегона шахарда яшаётган ғарибдек бўлади, ва унинг ғам ташвиши ўз ватанига қайтиш учун озуқа жамлашдан иборат бўлади. Ёки мутлоқ равишда сафардагидек бўлади. Балки, унинг кечаю кундузи уни яшаш жойи (охиратга) етаклаб боради ].
<Жамиъул улуми вал ҳикам 2/377>

#Имом_Нававий айтди:

[ Ҳадиснинг маъноси шундай: дунёга моил бўлма, уни ватан тутиб олма. Уерда абадий қолишни нафсинга тугиб қўйма. Ғариб инсон ўз ватанидан бошқа жойда ортиқча нарсаларга боғланиб қолмаганидек сен ҳам боғланиб қолма ].
<Туҳфатул Аҳвазий 6/515>

#Ийсо алайҳис салом айтдилар:

[ Эй заиф бўлмиш Одам фарзанди, қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан қўрқ ва дунёда бир мехмондек бўл. Масжидларни уй қилиб ол (яъни, кўп қатна), кўзларингни йиғлашга, жасадингни сабрга, қалбингнм тафаккурга ўргат. Эртанги ризқинга қаттиқ аҳамият берма, чунки бу қаттиқ хатодир.

#ҳадис_шарҳи

@hadis_sharhi