Get Mystery Box with random crypto!

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ (3-қисм) III Домлалардан бири билан гаплашгани | Нуриддин Исмоилов | Расмий канал

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ
(3-қисм)
III
Домлалардан бири билан гаплашганимда: “Ҳақ дунёга фақатгина намоз ва яхшиликларни бойлик қилиб бориш мумкин”, деганди... Бу масалада мен ялангоёқман. Ҳеч вақом йўқ. Кийим-кечак... Ҳатто авратим очилиб қолади. Бутун танам кир... Лекин буни ҳозир билиб, сезиб, ҳис этиб турибман... Тўплаган бойликларим, одамларни зир титратганларим... Бари кир экан, бари кир!..
Ҳой, ўғлим, мен сени кам-кўстсиз катта қилгандим. Еганинг олдингда, емаганинг кетингда эди, ёрдам бер. Ёрдам! Устимга бирор нима олиб келиш қўлингдан келмаса ҳам, баданимнинг кирини ювишга ёрдамлашиб юбор! Буниям қилолмайсанми?! До-о-о-д!!! Мен нима қиламан энди?! Эй, Худо, жонимни озгина олмай тур, тўплаган олтин-кумуш, долларларимдан қутулиб олай, қурган иморатларимдан воз кечиб олай, озгина жонимни олмай тур!.. Менга ҳаво етишмаяпти-и-и-и!!!
Кўксим зирқираб кетди. Нафас етмаяпти. У ҳаво, худонинг ҳавоси... Бу дард қайси гўрдан келиб қолди? Нега мени бунчалик қийнайди? Нега?..
Бутун вужудим зирқирайди... Сезиб турибман, ўлимим яқин. Умрим бир соатлик ёки икки соатлик қолган... Балки, яна беш дақиқа ҳам яшамасман. Мен ҳокимман. Тўғрироғи, мана шу дақиқаларгача ҳоким эдим. Энди эса ҳеч кимман... Ҳеч ким! Ҳеч ким!!! Шунчаки, ризқидан айрилган битта бечора...
Бойлигим жуда кўп. Бойлик тўплашни қойиллатадиган одам эдим. Туманимдаги ерларнинг анчасини сотиб юбордим. Ўзимнинг «харидорларим» бор. Уч-тўртта тадбиркор. Қаерда сотилиши мумкин бўлган ерни кўриб қолсам, улардан биттасини чақираман. Ер бор, дейман. Оласан, дейман. “Ака, шунчасини эплаб олай. Эшонқул бойга беринг шу сафар”, дейди. Унга иккита гапирмайман, “нархи ўн минг кўкида”, дейман. “Агар ёқмайдиган бўлса айт”.
Энди эса кетаяпман... У ёқда нима бўларкан?..

(Тугади)

Каналга обуна бўлинг: @ismoilov_blogi

Бу каналда саргузашт-детектив романлари билан танилган машҳур ёзувчи Нуриддин Исмоиловнинг энг янги асарлари бериб борилади. Танишларингиз ва гуруҳдошларингизни ҳам ушбу каналга аъзо қилиб, уларни ҳам мутолаа завқидан баҳраманд этинг.