Get Mystery Box with random crypto!

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ (3-қисм) I Лекин шундай қилганим ҳам бир ҳисоб | Нуриддин Исмоилов | Расмий канал

ОСТОНАДАГИ АЖАЛ
(3-қисм)
I
Лекин шундай қилганим ҳам бир ҳисобдан яхши экан. Мени кўришлари билан дағ-дағ қалтирашга тушишади. Икки букилиб туришади. Оғзимдан чиққан ҳар битта сўз улар учун қонунга айланади. Сўкишларим мойдай ёқади уларга. “Сизнинг ҳақоратларингиз дори. Сиз сўкканингиздан кейин касалимиз ўз-ўзидан тузалиб қолади”, дейишади. О-о-о, шундан кейин менинг яйрашимни бир кўринг. Бироқ тусимни ўзгартирмайман. Ўзгартиришимга, ўша-ўша, мен туфайли уларнинг пичоқлари мой устидалиги халақит беради. Аммо мен бечора чорасизман-да, нима қилай?..
Яна жиғимга тегувчи матбуотчилар бор. Аслида, уларнинг ҳаммасини бир чўқишда қочираман. Битта-иккитаси олишиб кўрди. Ёнимга келишибди. “Ер сотаяпсан”, дейди. “Нимага асосланиб сотаяпсан?” дейди. “Нега сотаётган одамларинг уч-тўртта, холос? Нега фақат улар олишади? Бошқалар-чи?” дейишди. Бирдан тепа сочим тикка бўлди. Қоним қайнади. Бироқ профессионалман. “Қани мен сотганим тўғрисида ҳужжатинг?” дедим.

Каналга обуна бўлинг: @ismoilov_blogi