Get Mystery Box with random crypto!

𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠 99 𝐆𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐈𝐬𝐦 𝐯𝐚 𝐒𝐢𝐟𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫𝐢

Telegram kanalining logotibi ism_sifat — 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠 99 𝐆𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐈𝐬𝐦 𝐯𝐚 𝐒𝐢𝐟𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫𝐢 𝐀
Telegram kanalining logotibi ism_sifat — 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠 99 𝐆𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐈𝐬𝐦 𝐯𝐚 𝐒𝐢𝐟𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫𝐢
Kanal manzili: @ism_sifat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 509
Kanalning ta’rifi

📖 Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша(исм)лар ила дуо қилинг. (Аъроф - 180)
➥ t.me/Muslim_Kanallar

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-03-25 12:02:16
95) "ал-Бадийъ" — Ўхшаши йўқ нарсаларни яратувчи. Аммо инсон бирор нарса ихтиро қилса, шак-шубҳасиз, у Аллоҳнинг махлуқотларига тақлид қилади. Масалан, самолётни қушдан ўрганиб ва сув ости кемасини балиқдан ўрганиб ихтиро қилган. Ушбу исмнинг нозик томонлари билан ўрганадиган бўлсак, ким олдин бирор киши қилмаган ишни амалга оширса, араб тилида «абдаъа» дейилади. Бидъат сўзи ҳам шу сўздан олинган. Чунки бидъат амални ҳам аввал ҳеч ким бажармаган бўлади. Бидъатнинг икки хил маъноси бор. Луғавий маънода ҳар бир янги нарса бидъат дейилади. Шариатда эса динда бўлмаган нарсани янгилик қилиш бидъат дейилади. Динда бидъат ишни амалга ошириш ҳаром амалдир. Мўмин кишини ҳалим, раҳмдил, адолатли бўлишга чақирганда Аллоҳнинг ана шу исмлари бўлмиш ал-Ҳалим, ар-Роҳим, ал-Адл исмлари билан хулқланишга чақирамиз. Аммо ушбу ал-Бадиъ исмида эса аксинча бўлиб, ақида, ибодат ва сулукда янгилик қилмасликка чақирилади. Чунки динда янгилик яратган одам бир суннатни тарк қилиш эвазига янгиликни яратган бўлади.

@ism_sifat
1.5K views09:02
Ochish/sharhlash
2022-03-24 12:01:38
94) "ал-Ҳодий" — "Ҳидоят қилувчи. У зот ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Яъни Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилса, албатта, ўз хоҳиши ва фазли ила ҳидоят қилади. Ҳидоят қилади дегани, тўғри йўлга йўллаб қўяди, деган маънодадир. Агар сен Ер ва осмон халқ қилиниши хусусида фикрласанг, Аллоҳ маърифати томон кенг қадам ташлаган бўласан. Чунки Ер ва осмон хусусида фикрлаш Аллоҳ томон кирадиган эшигимизни кенгайтириб, У томон бўлган йўлни қисқартиради. Коинот бизни У Зот томон ҳидоят қилади. Унда аввалги ўтган қавмларнинг ва узоқ келажакнинг хабари бор. Унда ўлгандан кейинги хабарлар, жаннат ва дўзах васфи, охират диёрининг манзараси ҳақида хабарлар бор. Ҳидоятларнинг энг аввали ва буюги, коинотда Аллоҳнинг илми, ҳикмати, қудрати, бойлиги, ҳалимлигини кўришингдир. Аллоҳ таоло сени ҳидлаш ҳис туйғуси билан жиҳозлаб қўйган.

@ism_sifat
1.4K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-03-23 12:01:41
93) "ан-Нур" — "Ўзи ўзи ила зоҳир бўлган ва ўзгаларни зоҳир қилган.
Нур сўзининг луғавий маъноси зиё ва ёруғликдир. Инсон ушбу Ер куррасида нима учун яратилди, у Ерда нима қилиши даркор эди. Еб, ичиб ва ухласа иш ниҳоясига етадими? Ёки бунинг бошқа муҳим вазифалари борми? Қачон ўлади? Нима учун ўлади? Нима учун яшайди? Яхшилик қилади, ёмонлик қилади, рост сўзлайди, ёлғон сўзлайди ва яна нималар қилади? Мана шундай қийин вазиятда Аллоҳнинг китоби келиб: «Сен кенглиги Еру осмончалик бўлган жаннат учун яратилдинг. Сен ҳаёти дунёдалик пайтингда солиҳ амалларни бажарсанг, жаннатга кирасан. Сен Аллоҳ таолога боғланиб, яқин бўлмагунингча бахтли бўлмайсан», деб сенга ҳаёт ҳақиқати, инсон ҳақиқатини ўргатиб, уни бажар, буни бажарма, деб ҳалол ва ҳаром, яхши ва ёмон, ҳақ ва ботилни баён қилиб, оламнинг яралиши ва ниҳоя топишини ўргатади. Аниқки Аллоҳ Қуръони карим орқали буларни барчаси ҳақида хабар берган.

@ism_sifat
2.2K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-03-22 12:00:54
92) "ан-Нофиъ" — "Манфаат берувчи.
Ан-Нофиъ – зарар деган сўзнинг аксидир. Инсон қачон мунофиқлик қилади ёки қачон риё қилади ёки қачон қўрқади ёки қачон бўйин эгади ёки қачон таҳқирланади? Қачонки ўзи каби бир инсон фойда бериши ёки зарар бериши мумкин деган тушунчада бўлса ушбу нарсаларга йўлиқади. Аммо фойдани ҳам, зарарни ҳам фақат Аллоҳ беради, деган эътиқодда бўлса, бошини баланд кўтариб азизликда юради. Барча қувват, азизлик ва журъатнинг сабаби Аллоҳдан ўзга фойда берувчи ҳам, зарар берувчи ҳам йўқ эканига иймон келтиришдадир. Кўплаб диний манбаларда мана шу «аз-Зорр» ва «ан-Нофиъ» исмларини оддий сабабга биноан бирга ишлатиш шарт. Ўша оддий сабаб, Аллоҳ таоло манфаат етиши учун зарар беришидир. Яъни, баъзи кимсаларни қаттиқ касалликка дучор қилиши ёки иқтисодий муаммога тушириши, у банда Аллоҳга қайтиб, тавба қилиши учундир.

@ism_sifat
2.9K views09:00
Ochish/sharhlash