2024-04-27 14:23:19
Китобсевар миллат шиори остидаги IV Республика китобхонлик ҳафталиги бошланди Бугун, 2024 йил 27 апрель куни пойтахтимиздаги «Dream park» (эски Ғафур Ғулом) истироҳат боғида «Китобсевар миллат» шиори остидаги IV Республика китобхонлик ҳафталиги бошланди.
Кўргазмада «Hilol Nashr» нашриёти ҳам қатнашиб, сиз азиз китобхонларга хизмат кўрсатмоқда.
Икки кунлик кўргазма давомида китоб муаллифлари, ёзувчиларнинг ташриф буюриши режалаштирилган.
Шунингдек, бугун islom.uz ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад бошчилигида ташкил этиладиган савол-жавоб ютуқли викторина бўлиб ўтади.
Викторинада иштирок этишни хоҳлаган китобхонлар «Dream park» истироҳат боғидаги «Hilol Nashr » нашриёти жойлашган ерга ташриф буюришлари мумкин.
Викторина соат 17:00 да бошланади.
Марҳамат, оила аъзоларингиз, фарзандларингиз билан истироҳат боғига ташриф буюринг, китоб кўргазмасида иштирок этинг!
@islomuz
22.6K viewsedited 11:23