Get Mystery Box with random crypto!

Тиловат саждасига оид масалалар Шартлари: таҳорат қилиш, қибл | Islom.uz

Тиловат саждасига оид масалалар

Шартлари
: таҳорат қилиш, қиблага юзланиш ҳамда аврат жойларини беркитиш.

Вожиб бўлишининг сабаби: сажда оятини ўқиш ёки эшитиш.

Сажда ояти намоздан бошқа пайт ўқилганида, дарҳол сажда қилиш шарт эмас. Фақат кечиктирилиши танзиҳан макруҳдир. Форсча бўлса ҳам бошқа тилда сажда оятини ўқиган киши сажда қилиши лозим. Сажда калимасини ўзидан аввалги ва кейинги калималардан бири билан ўқиш, оятни тўла ўқишнинг ҳукми бир хил.

Сажда ояти бор суралар:

– Аъроф сураси, 206-оят;

– Раъд сураси, 15-оят;

– Наҳл сураси, 50-оят;

– Исро сураси, 109-оят;

– Марям сураси, 58-оят;

– Ҳаж сураси, 18-оят;

– Фурқон сураси, 60-оят;

– Намл сураси, 27-оят;

– Сажда сураси, 15-оят;

– Сод сураси, 24-оят;

– Фуссилат сураси, 38-оят;

– Нажм сураси, 62-оят;

– Иншиқоқ сураси, 21-оят;

– Алақ сураси, 19-оят.

Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22132

@islomuz