Get Mystery Box with random crypto!

Муфтий ҳазратларига янги ўринбосар тайинланди Шу йил 8 май ку | Islom.uz

Муфтий ҳазратларига янги ўринбосар тайинланди

Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.

У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

https://islom.uz/maqola/22133

@islomuz