Get Mystery Box with random crypto!

Мадина шаҳрида «Умра ва зиёрат» халқаро форуми ўтказилди Сауд | Islom.uz

Мадина шаҳрида «Умра ва зиёрат» халқаро форуми ўтказилди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Мадина шаҳрида Қирол Салмон анжуманлар марказида биринчи «Умра ва зиёрат» халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда spa.gov.sa манбасига таяниб, uza.uz ахборот агентлиги хабар берди. Тадбирда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларидан келган делегациялар, жумладан, 300 дан ортиқ умра хизматини ташкил этувчи сайёҳлик агентликлари, меҳмонхона, озиқ-овқат ва авиакомпаниялар вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, форум ишида Ўзбекистон Бош консулхона ходимлари ҳам қатнашди.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан ташкил этилган анжумандан мақсад «Vision 2030» дастурини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида Макка ва Мадинага ташриф буюрувчи зиёратчилар ва сайёҳлар учун янада кенг қулайликлар ва шарт-шароитларни яратишдан иборат.

Форум доирасида туризм индустриясини ривожлантириш, хорижий меҳмонларни қабул қилишда яратилган шарт-шароитлар, қулай виза тизими, сайёҳлик йўналишларини диверсификация қилиш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.

https://islom.uz/maqola/22082

@islomuz