Get Mystery Box with random crypto!

Эй асҳобим! Нафсларингизга ҳам зулм қилманг! Нафсларингизнинг | Ислом тарихи | تاريخ الاسلام

Эй асҳобим! Нафсларингизга ҳам зулм қилманг! Нафсларингизнинг ҳам сизда ҳақлари бор.

Эй инсонлар! Аллоҳ ҳар кимга тушган ҳақ соҳибининг мерос ҳаққини Қуръонда билдирган. (Бинобарин), меросчилар учун васиятнинг кераги йўқ.

Эй инсонлар! Ҳар бир жиноятчи айбига фақат ўзи жавобгардир. Ҳеч бир жиноятчининг гуноҳи учун авлоди жазо тортмайди. Ҳеч бир фарзанднинг гуноҳига отаси ҳам масъул бўлмас.

Эй инсонлар! Тўхтовсиз айланиб турган замон Аллоҳнинг осмонларни, ерларни яратган кунги ҳолатига қайтган. Бир йил ой ўлчови билан ўн икки ойдир. Булардан тўрттаси ҳаром ойлардир. Буларнинг учтаси-зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам кетма-кет келади, тўртинчиси (ражаб) эса, жумодил-охир билан шаъбоннинг орасидадир Бу йилнинг ҳаром ойлари эски жойига келди. Ҳаж мавсуми зулҳижжанинг ўнинчи кунига тўғри келди.

Эй мўминлар! Сизга бир омонат қолдиряпман. Унга маҳкам боғланганингиз сари йўлингизда асло адашмайсиз. Бу омонат Аллоҳнинг китоби Қуръондир.

Эй инсонлар! Аллоҳга ибодат қилинг! Беш вақт (намоз)ингизни адо этинг, шунда Роббингизнинг жаннатига кирасиз.

Эй инсонлар! Ифротдан (ҳаддан ошишликдан) сақланинг! Сиздан олдин ўтганларнинг ҳалокатга учрашларига диндаги ифротлари сабаб бўлган эди”.

Хутба охирида саҳобаларга: “Сиздан мен ҳақимда сўрайдилар, шунда нима дейсизлар?” деган савол бердилар. Улар “Аллоҳнинг амрларини бизларга етказдингиз, вазифангизни бажарганингизга гувоҳлик берамиз”, дейишди. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрсаткич бармоқларини осмонга қаратдилар, кейин одамларга қарата тушира туриб: “Эй Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўл!” деб уч марта такрорладилар.

Ўша пайтда Аллоҳ таолонинг: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим” (Моида, 3) ояти каримаси нозил бўлди.

манба: islom.uz