Get Mystery Box with random crypto!

𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭

Telegram kanalining logotibi islomotauz_official — 𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭 𝗜
Telegram kanalining logotibi islomotauz_official — 𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭
Kanal manzili: @islomotauz_official
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.43K
Kanalning ta’rifi

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани
"Ислом ота" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали
Telegram
@islomotauz_official
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/islomotauz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 22:15:00
#НАМОЗ_ВАҚТИ 30.08.2022
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
30-август, 2022 й. / 2-сафар, 1444 й.

СЕШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ

Т О Ш К Е Н Т

Тонг — 04:24
Қуёш — 05:47
Пешин — 12:29
Аср — 17:04
Шом — 19:02
Хуфтон — 20:22

«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
Ж А М О А Т Н А М О З И

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube
301 views19:15
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:00:01 САФАР ОЙИ

#Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида #сафар ойида #сафар қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан #шумланиш одати бор эди.
Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам ):“Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).

1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ». Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» – «сафар яхшилик» деб номланди.
#Жоҳилият аҳлининг #сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан #сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг #сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар (алайҳиссалом) бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни #фатҳ қилдилар.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар. «Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али (розияллоҳу анҳу)га никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
369 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:30:00
#ҚУРЪОНИЙ

«Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик. Сен аввал юзланган қиблани, фақат, ортга бурилиб кетадиганлар ким-у, Пайғамбарга эргашувчилар ким эканини билиш учунгина қилганмиз. Гарчи бу иш Аллоҳ ҳидоятга солганлардан бошқаларга оғир бўлса ҳам. Аллоҳ иймонингизни зое қилмас. Албатта, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳимлидир.».

Бақара сураси, 143-оят.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTub
293 views02:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 22:15:00
#НАМОЗ_ВАҚТИ 29.08.2022
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
29-август, 2022 й. / 1-сафар, 1444 й.

ДУШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ

Т О Ш К Е Н Т

Тонг — 04:23
Қуёш — 05:46
Пешин — 12:29
Аср — 17:05
Шом — 19:03
Хуфтон — 20:24

«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
Ж А М О А Т Н А М О З И

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube
310 views19:15
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:00:09
Исломда иммунитетни ҳимоялашнинг энг яхши усулларидан бири...

#Таҳорат. Таҳорат – мусулмоннинг намоздан олдинги ибодати бўлибгина қолмай балки саломатликка эришишнинг осон йўли ҳамдир. Мусулмоннинг таҳорати инсоннинг юрак-томир системаси, хатто ундан ташқари одам танасини бир маромдаги рефлексотерапиясига таъсири қадимдан ўз исботини топган. Хусусан, совуқ сувда қилинган таҳорат чиниқишда ёрдам беради. Доимий оғиз бўшлиғи ва бурунни чайиш турли инфекция зарарларининг олдини олади. Қисқаси, мукаммаллик оддийликдадир – таҳорат қилинг ва соғломликка эришинг.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
387 views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:10:00
#Мустақиллик

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Дунёни нариги четида турволиб, юртига тош отадиганлар йўқ эмас.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
  https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
318 views04:10
Ochish/sharhlash
2022-08-28 05:30:00
#ҚУРЪОНИЙ

«Айт: «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ва ҳолбуки, У бизнинг Роббимиз ва сизнинг Роббингиз, бизнинг ўз амалларимиз бор, сизнинг ўз амалларингиз бор. Ва биз Унга мухлисмиз».
Ёки: «Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботлар яҳудий ва насроний бўлган», дейсизларми?! «Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми?» дегин. Ҳузуридаги Аллоҳдан бўлган гувоҳликни беркитган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмасдир.».

Бақара сураси, 139-140-оятлар.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTub
318 views02:30
Ochish/sharhlash
2022-08-27 22:15:00
#НАМОЗ_ВАҚТИ 28.08.2022
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
28-август, 2022 й. / 30-муҳаррам, 1444 й.

ЯКШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ

Т О Ш К Е Н Т

Тонг — 04:21
Қуёш — 05:45
Пешин — 12:29
Аср — 17:06
Шом — 19:05
Хуфтон — 20:26

«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
Ж А М О А Т Н А М О З И

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube
355 views19:15
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:38:01
#ТАРИХДА_БУГУН

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакиллиги фаолияти

2019 йил 27 август куни ЎМИнинг Тошкент шаҳридаги вакиллиги пойтахтимиздаги «Сузук ота» мажмуасида фаолият бошлаган эди.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
357 viewsedited  05:38
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:34:44 #ФИҚҲ

НАМОЗГА КИРИШДА ҚЎЛЛАР ҚАЕРГАЧА КЎТАРИЛАДИ?

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз:

عَنْ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رضي الله عنه،"أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، رَفَعَ يَدَيْهِ حِينَ دَخَلَ فِي الصَّلَاةِ كَبَّرَ، وَضَعَهُمَا حِيَالَ أُذُنَيْهِ" (رواه الإمام مسلم)

“Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳу: “Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”, – дедилар (Имом Муслим ривояти).

عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا كَبَّرَ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيَ بِهِمَا أُذُنَيْهِ" (رَوَاهُ الإمَامُ مُسلمٌ)

“Молик ибн Ҳувайрис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (намозга кириш учун) такбир айтсалар, икки қўлларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا إِفْتَتَحَ الصَّلاَةَ كَبَّرَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيْ إِبْهَامَيْهِ أُذْنَيْهِ (رواه الإمام الحاكم والإمام الدارقطني).

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар” )Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).

Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган “қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад – уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, – деганлар. Бу ҳақда “Ал Баҳрур-роиқ шарҳи канзуд-дақоиқ” китобида қуйидагилар айтилган:

وَالْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، أَنْ يَمَسَّ بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، لِيَتَيَقَّنَ بِمُحَاذَاةِ يَدَيْهِ بِأُذُنَيْهِ

“Ҳадисдаги тенглаштиришдан мақсад – икки қўлни қулоқларга тенглашганига ишонч ҳосил қилиш учун икки бош бармоқни қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизилади”.

Намозга киришда икки қўлни қулоқ юмшоғига теккизиш ҳақида “Дуррул Мухтор” китобида қуйидагилар айтилади:

مَاسًا بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، هُوَ الْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، لِأَنَّهَا لَا تُتَيَقَّنُ إِلَّا بِذَلِكَ

“Икки бош бармоқни қулоғларнинг юмшоқ жойига теккизган ҳолатда такбир айтиш – ҳадислардаги тенглаштиришдан кўзда тутилган нарса шудир. Чунки бусиз тенглашганига ишонч ҳосил бўлмайди”.

Хулоса қилиб айтганда, намозга киришда такбири таҳрима айтилади ва унда қўллар қулоқ баробарича кўтарилади. Бу ҳанафий мазҳабимиз уламоларининг ижтиҳодлари бўлиб, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
Дўстларга ҳам улашинг ➫ www.islomota.uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
1.1K views05:34
Ochish/sharhlash