Get Mystery Box with random crypto!

МАСРУР ҲОЛДА ОРОМ ОЛИНГ, АЛЛОҲДАН ЎЗГА БИРОРТАСИ БОРАСИДА ЎЙЛА | islomobod.uz

МАСРУР ҲОЛДА ОРОМ ОЛИНГ, АЛЛОҲДАН ЎЗГА БИРОРТАСИ БОРАСИДА ЎЙЛАМАНГ

Анча йиллар илгари одамларнинг гап-сўзлари билан хаёлимни банд қилар эдим. Гоҳида кимнингдир менга айтган гапи қалбимда қолар, яна бошқа сафар аламли бир вазият дилимни оғритарди. Натижада ғамга ботар, алам ва оғриқни ҳис қилардим. Турли мамлакатларга сафар қилиб, одамларнинг ҳолидан воқиф бўлиб, тажрибам ошгач, уйқудан олдин ҳеч нарсани эсламайдиган, ўйламайдиган бўлдим. Фақатгина истиғфор айтаман, уйқудан олдинги дуоларни ўқийман. Хаёлимни кишилар ва уларнинг гап-сўзлари, тутган позицияларидан фориғ қиламан. Шунга одатлангандан сўнг сакинат, нафсий ва руҳий хотиржамликни ҳис қилдим ҳамда хотиржамликнинг йўли мана шу эканини англадим. Сиз ҳам хотиржам бўлинг ва тиниқиб ухланг. Зеро, қалбингизда одамлар ва уларнинг деди-дедисини чиқариб ташлаб, уларнинг Роббини зикр қилиб, Унинг сўзини тиловат қилсангиз, омонлик ва сакинатни топасиз. Аммо ҳар бир ноўрин сўз, ёмон муносабат ва кабих нарсаларга эътибор бераверсангиз, хотиржам ухлай олмайсиз. Охир-оқибат бу ҳолат сизни ҳиқду адоват, душманчилик ва ҳасадгa олиб боради.

Ухлашдан олдин қалбингизни покланг, хотирангиздан кераксиз нарсаларни ўчириб юборинг. Шунда хотиржамлик, омонликка етасиз, иймонингиз ҳаловатини тотасиз, Роббингизнинг зикри ила роҳатланасиз. Савобларингиз амал дафтарингизда қолиб, соғлигингизни ҳам асрайсиз. Аллоҳ, Унинг зикри ва Китобидан бошқа ҳар нарсадан қалбингизни фориғ қилмагунча ухламанг!

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
@mehrob_uz