Get Mystery Box with random crypto!

islomobod.uz

Telegram kanalining logotibi islomobod_muslim_uz — islomobod.uz I
Telegram kanalining logotibi islomobod_muslim_uz — islomobod.uz
Kanal manzili: @islomobod_muslim_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.82K
Kanalning ta’rifi

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман бош имом хатибининг расмий канали. www.islomobod.uz
https://www.facebook.com/Islomobod.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-10-06 09:07:00 ИСТИҒФОР АЙТ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
— Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
— Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
— Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
— Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".

Mehrob.uz
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
180 views , 06:07
Ochish/sharhlash
2022-10-06 08:14:35
#Тарқатинг
#Муҳлислар_диққатига
#Маъруза_Жума

Сурхондарё вилояти вакили бош имом-хатиби Устоз Шайх Саййид Алиакбар Сайфиддинов хазратлари Жарқўрғон туманидаги "Исломобод" жоме масжидига ташрифи буюради.

07.10.2022 йил Жума маърузаси ва сӯнг жума намозини ӯтиб берадилар.


https://t.me/islomobod_muslim_uz
279 views , edited  05:14
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:41:20
Умидсизлик диёрига кетма, умидлар бор.
Қоронғуликка беркиниб олма, қуёшлар бор.
Кўнгил, сени кўнгил аҳлининг диёрига чақиради, жасад эса сени сув ва лой ҳибсига тортади.
Ақлингдан фойдалан, кўнглингга қулоқ сол.


Мавлоно Жалолиддин Румий.
https://t.me/islomobod_muslim_uz
526 views , edited  10:41
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:18:03
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ҚАТТИҚ ҚЎЛЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА
○ ○ ○ ○ ○
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
https://t.me/islomobod_muslim_uz
520 views , edited  10:18
Ochish/sharhlash
2022-10-05 04:35:39
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ 05 ОКТЯБР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Жарқӯрғон тумани вақти билан)

Бомдод 05:45
Пешин 13:05
Аср 16:30
Шом 18:30
Хуфтон 20:20


Линкни босиб "islomobod" каналига обуна булинг!
https://t.me/islomobod_muslim_uz
697 views , edited  01:35
Ochish/sharhlash
2022-10-05 04:35:28
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин!




Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

T.me/mehrob_uz
599 views , 01:35
Ochish/sharhlash
2022-10-04 17:04:25
Кимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мени унутса, у ёлғончидир.

Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мендан бошқага сажда қилса, у ёлғончидир.

Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тили билан Мендан бошқани зикр қилса, у ёлғончидир.

Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, таом ва ичимликларнинг лаззатини топса, у ёлғончидир.

Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, хотирида Мендан бошқани ўйласа, у ёлғончидир.

Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тун бўйи ухлайверса, у ёлғончидир!.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, «Баҳрул-маҳабба»
@mehrob_uz
590 views , 14:04
Ochish/sharhlash
2022-10-04 17:04:24 МАСРУР ҲОЛДА ОРОМ ОЛИНГ, АЛЛОҲДАН ЎЗГА БИРОРТАСИ БОРАСИДА ЎЙЛАМАНГ

Анча йиллар илгари одамларнинг гап-сўзлари билан хаёлимни банд қилар эдим. Гоҳида кимнингдир менга айтган гапи қалбимда қолар, яна бошқа сафар аламли бир вазият дилимни оғритарди. Натижада ғамга ботар, алам ва оғриқни ҳис қилардим. Турли мамлакатларга сафар қилиб, одамларнинг ҳолидан воқиф бўлиб, тажрибам ошгач, уйқудан олдин ҳеч нарсани эсламайдиган, ўйламайдиган бўлдим. Фақатгина истиғфор айтаман, уйқудан олдинги дуоларни ўқийман. Хаёлимни кишилар ва уларнинг гап-сўзлари, тутган позицияларидан фориғ қиламан. Шунга одатлангандан сўнг сакинат, нафсий ва руҳий хотиржамликни ҳис қилдим ҳамда хотиржамликнинг йўли мана шу эканини англадим. Сиз ҳам хотиржам бўлинг ва тиниқиб ухланг. Зеро, қалбингизда одамлар ва уларнинг деди-дедисини чиқариб ташлаб, уларнинг Роббини зикр қилиб, Унинг сўзини тиловат қилсангиз, омонлик ва сакинатни топасиз. Аммо ҳар бир ноўрин сўз, ёмон муносабат ва кабих нарсаларга эътибор бераверсангиз, хотиржам ухлай олмайсиз. Охир-оқибат бу ҳолат сизни ҳиқду адоват, душманчилик ва ҳасадгa олиб боради.

Ухлашдан олдин қалбингизни покланг, хотирангиздан кераксиз нарсаларни ўчириб юборинг. Шунда хотиржамлик, омонликка етасиз, иймонингиз ҳаловатини тотасиз, Роббингизнинг зикри ила роҳатланасиз. Савобларингиз амал дафтарингизда қолиб, соғлигингизни ҳам асрайсиз. Аллоҳ, Унинг зикри ва Китобидан бошқа ҳар нарсадан қалбингизни фориғ қилмагунча ухламанг!

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.
@mehrob_uz
557 views , 14:04
Ochish/sharhlash
2022-10-04 17:04:24 “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, – дедилар. (Имом Табароний ривояти).
@mehrob_uz
551 views , 14:04
Ochish/sharhlash
2022-10-04 04:16:39
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

Амин йа роббал аламин!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/islomobod_muslim_uz
778 views , edited  01:16
Ochish/sharhlash