Get Mystery Box with random crypto!

​​Ассаламу алайкум! Кеча қўйилган тест саволига 31% иштирокчи | Ислом молияси | Islom moliyasi

​​Ассаламу алайкум!
Кеча қўйилган тест саволига 31% иштирокчи тўғри жавоб берди.

Тўғри жавоб берганлар аксариятни ташкил қилмагани учун ушбу тест савол-жавоби юзасидан ўзимизнинг шарҳларимизни беришга қарор қилдик.

Хуллас, “Мезон” банки Адҳамни қайси шартномалардан фойдаланган ҳолда молиялаштириши мумкин?
Муробаҳа. Ушбу битим доирасида Мезонбанк 10 дона компьютерни сотиб олади ва Адҳамга муддатли тўлов асосида сотади. Бунда Адҳамга компьютерларнинг нархи ва уларнинг устига Мезонбанк томонидан қўйилган устама маълум қилинади, чунки муробаҳа битимининг талаби шундай. Муробаҳа шартномаси тузилгандан кейин компютерларга эгалик Адҳамга ўтади;

Ижара мунтаҳия бит-тамлик. Ушбу битим доирасида Мезонбанк 10 дона компьютерни сотиб олади ва Адҳамнинг ушбу компьютерларни кейинчалик банкдан сотиб олиш ваъдасига асосан ижарага беради. Томонлар келишувига мувофиқ Адҳам келишилган муддатлар давомида ижара ҳақи ва компьютерларнинг нархини банкка тўлаб боради. Тўловлар якунига етганда (ёки томонлар келишувига кўра аввалроқ) Адҳам банкдан компьютерларни қолдиқ қийматида сотиб олади. Ижара муддати давомида банк компьютерларнинг эгаси саналади;

Мушорака. Мезонбанк ва Адҳам ўртасида шерикчилик битими тузилади. Унга кўра банк ширкатга ўз улушини 10 дона компьютер кўринишида тақдим этади ва бу шерикчиликдаги умумий сармоянинг, дейлик, 80%га тенг бўлади. Адҳам эса қолган харажатлар учун умумий сармоянинг 20% миқдорига тенг пул киритади. Томонлар зарарни 80/20 нисбатда зиммаларига олишади, фойда эса, айтайлик, 60/40 нисбатда тақсим қилинади. Шерикчилик 2-3 йил ёки томонларга маъқул келган маълум муддат давом этиши мумкин. Муддат охирида банк ўз улушини Адҳамга сотиб, ширкатдан чиқиши ёки ширкатдаги бор активлар сотилиб, ширкат тугатилиши ҳам мумкин.

@IslomMoliyasi канали