Get Mystery Box with random crypto!

​​#янгилик Ўзбекистонда меҳмонхоналарга “ҳалол” сертификати | Ислом молияси | Islom moliyasi

​​#янгилик

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга “ҳалол” сертификати берила бошлайди

Ўзбекистон маданият ва туризм вазирлиги “ҳалол” туризм масаласи бўйича турли тадқиқотлар ўтказишни бошлайди

Мамлакатда “ҳалол” туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон маданият ва туризм вазирлиги қошидаги Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази World Halal Trust Group ҳамда Халқаро ислом бизнеси уюшмаси (МАИБ/Россия)нинг “Ҳалол” Халқаро сертификация маркази билан ҳамкорлик қилади. Томонлар бу ҳақда тегишли меморандум имзолашди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Ушбу ҳужжатга кўра, томонлар ҳамкорлигида ҳалол туризм масаласида турли даражадаги тадқиқотлар ўтказилади. Хусусан, “ҳалоллик” меъёрларига жавоб берувчи меҳмонхоналарга тегишли сертификат бериш тартиби жорий қилиниши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ҳалол туризмни ривожлантириш доирасида ходимлар тайёрлаш қўшма дастурларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Манба: https://www.spot.uz/ru/2023/07/18/halal-tourism/

@IslomMoliyasi канали