Get Mystery Box with random crypto!

'1989 йил 21 октябрда «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қ | Islom Karimov

"1989 йил 21 октябрда «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши Президент Ислом Каримов номи билан боғлиқ. Эсимда, 80-йиллар охирида халқимизнинг энг катта орзуларидан бири – ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи қўзғалди. Ҳали шўро давлати ҳукм юритаётган мураккаб бир давр эди. Қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин кечди. Зиёлилар, соҳа мутахассислари қонун лойиҳаси бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Муҳокамаларда Президентимиз қатнашди, жараёнга ўзи бош-қош бўлди. Шу тариқа курашлар, баҳсу мунозаралар билан қонун қабул қилинди. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши юртимиз учун мустақиллик муждаси бўлди".

БАХТИЁР НАЗАРОВ,
Биринчи Президент Давлат маслаҳатчиси, академик

@islam_karimov_channel