Get Mystery Box with random crypto!

​ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ! Азиз опа-сингиллар! Bintu Sodiq | Mushtariy Abdullayeva/Psixolog

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

Азиз опа-сингиллар! Bintu Sodiq канали ҳижрий 1443 йил танлови ғолибларини эълон қилади!

Бу галги йиллик танловимиз психологияга оид бўлиб, танлов уч шартданг иборат эди:

1-шарт: «Психология ўзи нима? Руҳий тарбияни психология билан таққослаш мумкинми?».
2-шарт: «Юртимизда фаолият юритаётган психологларнинг Исломга зид тасарруф ва тушунчаларини очиб беринг ва йиллик танлов ғолибига айланинг».
3-шарт: «Психология ва психологларнинг инсоният фаровонлигида тутган ўрни борасида маълумотлар тақдим этинг ва уларга ҳаётий мисоллар келтиринг».

Юқорида кўрсатилган уч шарт бўйича уч хил мавзуда кўплаб мақолалар ботимизга келди. Ҳайъат аъзолари опа-сингилларимиздан келган ҳар бир мақола билан танишиб чиқиб, энг саралари танлаб олишди.
Уч шарт бўйича уч нафар опа-синглимиз ғолиб деб топилди.

Ғолиб опа-сингилларимиз билан танишинг:

1-шарт бўйича Муштарий Абдуллаева (Тошкент ш)
2-шарт бўйича Ситорабону Абдураҳмонова (Бухоро ш)
3-шарт бўйича Феруза Алиева (Навоий вил)

T.me/bintusodiq