2022-09-27 16:14:01
Ўқиб берсанг қуръонни менга
Бағишлайин сенга умримни
Овозинга ошиқ кўнглимни
Тўймас асло тинглаб қалбимни
Ўқиб берсанг қуръонни менга
Шу амални қилсайдинг доим
Тонг саҳарда бўлиблар қоим
Ардоғимсан солиҳа ёрим
Ўқиб берсанг қуръонни менга
Чиққунича танда бу жоним
Ҳузур берсин ўтар ҳар оним
Таскин топар юрагим ёрим
Ўқиб берсанг қуръонни менга
Ошиғингман қилсанг гар шуни
Дуо қиларман ҳар он сени
Рози этарсан гулим мени
Ўқиб берсанг қуръонни менга
Асил роҳат шундадир гулим
Хаётга бер мазмун севгилим
Армонда ўтмас асло умрим
Ўқиб берсанг қуръонни менга
Талпинаман ўзинга доим
Гуллар ичра ўзинг танҳойим
Роббим берган жуфти ҳалолим
Ўқиб берсанг қуръонни менга
Сўзимни хеч олмагин малол
Севар сени ошиғинг камол
Қувонар билсанг Ёзул Жалол
Ўқиб берсанг қуръонни менга
Камолиддин Хамидуллоҳ
17.04.2022
Шернинг аудио формати бу манзилда
Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга жўнатинг
@Islomiy_Statuslar
11.0K views𝓖𝓸𝓵𝓭 𝓪𝓭𝓶𝓲𝓷 ️️, 13:14