Get Mystery Box with random crypto!

Islomiy Psihologiya

Telegram kanalining logotibi islomiy_psixologiya — Islomiy Psihologiya I
Telegram kanalining logotibi islomiy_psixologiya — Islomiy Psihologiya
Kanal manzili: @islomiy_psixologiya
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 83
Kanalning ta’rifi

Aqli egalari uchun foydali kanallar:
@ilmiykanal
@mangulikkasafar
@siyosiy_tafakkur
@tariximiz
@zarurat555
@aqidavafikr_1

Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас...
Раъд сураси, 11
Admin: @

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-12-29 10:07:01 #Ибрат_ва_яхши_кайфият )

Украина самолётининг ҳалокатидан омон қолган ягона киши, бу Хожи абу Аббосдир. У сафарга отланар экан, хотинига деди:

-- Мен эртага Украинага учиб кетяпман. У ердан сенга бирор нарса олиб келайми?

Унинг хотини деди:

-- Мен сизнинг сафардан соғ-саломат қайтишингизни Аллоҳдан сўрайман.

Самолёт кўтарилди. Ракета самолетни уриб туширди. Йўловчиларнинг ҳаммалари ҳалок бўлишди...

Фақат Ҳожи абу Аббосгина тирик қолди. У авиаҳалокат вақтида ўзининг иккинчи аёлининг уйида ухлаб ётган эди.

Энди у уйига қандай қайтиш йўлларини ўйлаётган эмиш...

P.S.: Баъзан иккинчи хотин ҳам тирик қолишингизга сабаб бўлар экан..

@islomiy_psixologiya
2.1K views07:07
Ochish/sharhlash
2020-12-29 09:43:50 ●Барака, Бойлик неъматларини жалб килиш услуби

Солиҳлардан бири: «Аллоҳим, ризқимда барака бер», деб дуо қилар эди.
Шунда бир киши: «Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер», деб айтмайсиз?» деди.
У зот: «Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади», деди.

Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир.
@islomiy_psixologiya
497 viewsedited  06:43
Ochish/sharhlash
2020-12-26 20:07:16
Кузлар рохатлансин.
@islomiy_psixologiya
338 views17:07
Ochish/sharhlash
2020-12-25 20:19:32
"وإذا نظرتَ إِلى المُحِبِّ عرفتَهُ وبدتْ عليهِ من الهَوى آثارُ! "

Agar muhibga (oshiqga) qarasangiz, uni (darrov) bilib olasiz, unda sevgining alomatlari bo'ladi!
***

Суръатда киёсий мухаббат сифатида усимликни электр токини томон усиб харакатланиши ва охири ёниб кул булиши тасвирланган

**

Эришиш Осон саналмайдиган амаллардан бири хиссиётларни назорат килиш саналганлиги учун , бу куникмани эгаллаганлар икки дунё саодатида юксак даражаларга кутариладилар
@islomiy_psixologiya
315 viewsedited  17:19
Ochish/sharhlash
2020-12-25 20:16:34 #Шунчаки_Тафаккўр_машқи

Муштум журнали буйдокларга маслахат бериб, бор хажвияда овкат килишни билмайдиган хотиндан ёмони йук дейди, журнал фикрни давом эттириб ундан хам ёмони бор деб кайд этган. Савол: Ундан хам ёмони бор деганда журнал кайси фикрни назарда тутган.?

Жавоблар тез орада хавола килинади

Мавзу овкат таййорлаш масаласида булганлиги учун, жавоб хам мантикан шунга якин.
Жавоб; овкатни ёмон таййорлайдиган ва куп махсулотни исроф киладиган )

@islomiy_psixologiya
250 viewsedited  17:16
Ochish/sharhlash
2020-12-25 19:26:43 АДОЛАТ ВА УНИНГ ЭЪТИРОФИ

Қуддус фатхи куни носоролар калитни амирал-мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга топширамиз дейишди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу бир хизматкорлари билан Қуддусга етиб келдилар йўлда битта туяга хизматкорлари билан алмашиб келдилар Қуддусга киришда туяда юриш хизматкорларини навбати эди кийимларига лой сачраган Шунда Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу отда келдилар ва Умар розияллоҳу анҳуга
«Отга миниб олинг эй, Амирал мўминин дейди
шунда биласизми нима дейди Умар розияллоҳу анҳу????

« Умар отда юриб аъзиз бўлмади,
УМАР ИСЛОМ БИЛАН АЪЗИЗ БЎЛДИ!

*************

● Энди бутун дунё аёллари жам бўлишибам оҳиратгачам Умар каби адолатли бошлиқ туғишолмийди...

Нополион Банопард.

@islomiy_psixologiya
250 viewsedited  16:26
Ochish/sharhlash
2020-12-25 19:25:19 الحديث الثالث
"بني الإسلام على خمس"
عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْت رَسُولَ اللَّهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ يَقُولُ: " بُنِيَ الْإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ الْبَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ". رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ ]رقم:8]، وَمُسْلِمٌ ]رقم:16].

Учинчи ҳадис
“Ислом беш асос устига қурилган”
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Ислом беш нарсага (асосга) қурилган: “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчиси”, деб гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб бориш, Рамазон (ойи) рўзасини тутиш”.
Бухорий (8) ва Муслим (16/22) ривоят қилган. (Ҳадис лафзи Бухорийга тегишли).

●шарх ва тахлил:
Асосга кура хар бир ишда шаклланиш булгани каби инсонда хам айни холат юз беради ва бу жараён инсонни икки дунёдаги урнини белгилайди.
@islomiy_psixologiya
220 views16:25
Ochish/sharhlash
2020-12-24 17:06:58 #яхши_кайфият

Ҳали уйланмаганлар учун НИМ ТАБАССУМ.

Онаси судмедэкспертизада, отаси адвокатурада ишлайдиган йигит қиз билан учрашувга чиқди ва ҳомуш қайтиб келди. "Ўзи рост гапириб бўлмайди, онанг билан отанг ҳозир қаерда, деганди, онам моргда, отам қамоқхонада дедим, бу қиз ҳам рад қилди" дебди. )

@islomiy_psixologiya
222 viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash
2020-12-24 16:59:58 Иккинчи ҳадис

«Жибрил алайҳиссаломнинг мусулмонларга дин ишларини ўргатиш учун келиши»
Яна Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик. Бир пайт кийимлари оппоқ, соч-соқоли қоп-қора, устида сафар аломати кўринмаётган (кийимларига гард қўнмаган-ки, узоқдан сафар қилиб келибди, десак) ва биронтамиз ҳам уни танимайдиган бир киши тўсатдан пайдо бўлди. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтирди, икки тиззасини (Росулуллоҳнинг) тиззаларига тиради (юзма-юз, бақамти бўлиб ўтириб олди), икки қўлини (ўзининг) сони устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом – «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир», деб гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закотни беришинг, Рамазон (ойи) рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб боришинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг», деди. Унинг ишидан ажабландик: ўзи сўраб, (жавобни) ўзи тасдиқлаяпти. Кейин: «Менга иймон ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Иймон) Аллоҳга, Унинг малоика-фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг», дедилар. У (одам): «Тўғри айтдинг», деб, кейин «Энди эҳсон ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳсон) Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, У сени кўради (биринчи ҳолатдагидек ибодат қила олмасанг, унда иккинчи ҳолатдагидек – Аллоҳ сени кўриб турганини ҳис қилиб, Унга ибодат қил)», дедилар. У (савол беришда давом этиб): «Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақида сўралувчи сўровчидан илмлироқ эмас (сен унинг қачон бўлишини билмаганингдек, мен ҳам бу ҳақида ҳеч нарса билмайман)», дедилар. У: «Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Аломатлари) чўри ўз бекасини туғиши (фарзанд улғайиб ўз онасига худди чўрисидек муомала қилиши), ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ, (олдин) қўй боқиб юрган кишилар баланд-баланд бинолар қуришда ўзаро мусобақага киришиши», дедилар. Кейин у одам кетди. Бир муддат жим туриб қолдик. Кейин (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй Умар, бу савол берувчи кимлигини биласанми?» – дедилар. «Аллоҳ ва Росули билгувчироқ», деб жавоб бердим. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «У Жибрил. Сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди», деб айтдилар”.
Муслим (8) ривоят қилган.

●Шарх ва тахлил:
1. Илм берувчини илм беришда кандай узини тутишлик одоби ва услуби курсатилган.
2. Илм берувчи, етказувчини ва ибрат булишга интилувчини кандай кийиниши ва куринишда булишлиги
3. Илм бериш ва олишда илмни кадри баландлигидан тиззани тиззага куйиб утириш оркали илмни олишни кадри баландлиги(бу каби илм олиш асосида каршисидагини хис килиш оркали уни хулкидан таъсирланиш ётади)
4. Асослар хакида саволлар суралди. Бу дегани аввало асосларни мукаммал билишлигимиз ва колган барча ишларимиз шу асослар устига курилишини хулоса килишимиз мумкин
5. Савол сураш ва унга жавоб бериш услубиятлари ва одоби

@islomiy_psixologiya
213 viewsedited  13:59
Ochish/sharhlash
2020-12-23 16:49:40 #ибрат
#яхши_кайфият

Бродарликдаги Масъулият хисси

#буйдоклик

"Агар иш менинг қўлимда бўлганида эди, замонамизда бирор бўйдоқ йигитни қолдирмаган бўлардим. Аллоҳга қасамки, ёшлар учун диндан кейин уйланишданда яхшироқ нарса йўқ".

Маҳмуд Ҳасанот

*******
Бир буйдок йигит ушбу иктибос остига " шу окахонни топайлик, кайердалар хозир" деб ёзибди ))

Яна бошкаси " нима килардингиз бу кишини? Уйланишга карз олмокчимисиз " деб савол ташлабдилар ))

@islomiy_psixologiya
206 viewsedited  13:49
Ochish/sharhlash