Get Mystery Box with random crypto!

ISLOMIY MULTFILM

Telegram kanalining logotibi islomiy_multfilim — ISLOMIY MULTFILM I
Telegram kanalining logotibi islomiy_multfilim — ISLOMIY MULTFILM
Kanal manzili: @islomiy_multfilim
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 145
Kanalning ta’rifi

Assalamu aleykum va rahmatullohi va barakotuh🧔🧕
Bolajonlarimiz uchun islomiy multfilmlarni kanalimizga doimiy tarzda qo'yib boramiz

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2021-02-02 06:00:16 ​​#Расулуллоҳга_муҳаббат
соллаллоҳу алайҳи васаллам

Севикли Пайғамбаримизнинг муборак оёқ кийимлари

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ кийимларининг ҳар бирида икки тасма бор эди (бир тасма бош бармоқ билан ёнидаги бармоқ ўртасида турар эди, иккинчиси ўрта бармоқ билан ёнидагисининг ўртасида турар эди). Ўша икки тасманинг учи келиб қўшилган қадам юзидаги кўндаланг тасма ҳам бир жуфтдан эди”
(Имом Термизий ривояти).

Ибн Асокир: “Абу Ҳадиднинг ҳовлисига кирдим. У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оёқ кийимларини кўрдим”, деган.

Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад.

Даврон НУРМУҲАММАД

Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди. Cаҳиҳ ал-Бухорий


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
49 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 05:48:36
Hurmatli Telegram kanalimiz a'zolari, barchangizni o'zimizning YouTube kanalimizga a'zo bo'lishingizni so'rab qolamiz YouTube kanalimizga ham a'zo bo'lib bizlarning qo'llab-quvatlab turasizlar degan umitdamiz
Barchangizdan Alloh rozi bo'lsin

Ko'k link ustiga bosib bizning YouTube kanalimizga o'tib a'zo bo'lishingiz mummin

youtube.com/c/HalovatUZ

https://youtube.com/channel/UCJ-ECHhABU3bjCR2G6LJrog
42 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 02:48
Ochish/sharhlash
2021-02-02 01:38:10 ​​#мақола
Вафот этмасдан олдин бажариладиган 2 амал

قُلْ لِعِبَادِيَ الَّذِينَ آَمَنُوا يُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لَا بَيْعٌ فِيهِ وَلَا خِلَالٌ
"(Эй, Муҳаммад!) Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!" (Иброҳим сураси, 31-оят).

Аллоҳ таоло мўмин бандаларига икки амал: намозни мукаммал адо этиш ва эҳсон қилишни буюрмоқда.

"...намозни баркамол адо этсинлар". Аллоҳ таоло аввало бандаларига намозни қоим қилишни буюрмоқда. Оятда Аллоҳ таоло намозни мукаммал адо этувчиларни "имон келтирган бандаларим" деб мадҳ этмоқда.
Муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтади:
"Намозни баркамол адо этиш бу уни ўз вақтида, руку, саждалари, қаъда, ташаҳҳудини жойига қўйиб, хушу-хузу билан адо этишдир".
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир.
Саҳобалар:
"Ё Расулуллоҳ, намозидан қандай ўғирлайди", дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"У руку ва саждасини ва хушусини тўлиқ қилмайди", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таоло бошқа қатор оятларда ҳам мўминларга намозни баркамол адо этишга буюради:
"(Эй, мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз"(Нур сураси, 56-оят);

"Намозни (мукаммал) адо этингиз. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир" (Нисо сураси, 103-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани – унинг намозидир. Агар намози тўғри бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар намози фосид бўлса, шубҳасиз, ноумид бўлибди, ютқазибди”, деганлар (Имом Доримий, Имом Аҳмад ривояти).

"...хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар". Ибодатларнинг энг афзали махфий қилинганидир. Чунки бундай амал риёдан узоқ бўлади. Аммо тоатни ошкор қилишдан одамларга яхшиликни тарғиб қилиш, уларга намуна бўлиш ният қилинса бундай амал ҳам афзал ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Маҳфий қилинган иш ошкора қилинган ишдан афзал, агар ошкора қилинган иш унга эргашишлари учун қилинган бўлса, у афзалдир”, дедилар (Ҳаким Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло бошқа оятда бундай марҳамат қилади:
“Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир” (Бақара сураси, 271-оят).

Демак, садақани ошкора берса ҳам, махфий берса ҳам яхши. Чунки Аллоҳ таоло банда қилаётган барча ишларни кўриб, билиб туради. Муҳими ният холис Аллоҳ учун бўлсин.
Аллоҳ таоло барчамизни намозни баркамол адо этувчи ҳамда Ўзининг ризолиги учун хайр-эҳсон қилувчи бандаларидан қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
55 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 22:38
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:33:30 #Ҳадис

ХОТИНИНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТГАН ЭР

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини беркитади”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

Солиҳлардан бир киши аёлини талоқ қилмоқчи бўлибди. “Аёлингда қандай айб бор?” – дейишибди. У: “Ақлли киши ўз аёлининг айбини фош қилмас”, дебди. Уни талоқ қилганидан кейин: “Аёлингда қандай айб бор эди?” дейишибди. У: “Энди у менга бегона, бировнинг аёли билан ишим йўқ”, дебди.
Бир солиҳ кишининг рафиқаси ҳадеб азият бераверадиган аёл экан. Солиҳ киши аёлининг азиятларига сабр қилар, ҳидоят сўраб дуо қиларкан. Аёлининг азиятларига қилган сабри туфайли, кеч кирганда уйида бир нур тараларкан. Аёли вафот этгач, ўша нур ҳам йўқолиб қолибди. Қўшнилари: “Нега уйингиздаги нур йўқолиб қолди?” деб сўрашибди. Шунда у киши: “Нур аёлимнинг яхшилиги сабабли тараларди”, деб хотинининг айбларини беркитибди. Қўшнилари аёлининг каромати туфайли уйда нур таралар экан, деб ўйлашибди...


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Halovat uz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
73 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 11:33
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:04:16 #КУН_ҲАДИСИ

Бемор кўргани боришнинг фазли

Абу Асмодан ривоят қилинади :
"Ким биродарини кўргани борса, жаннатнинг хурфасида бўлади".
(Осим ровийлардан бири) Абу Қилобага:
"Жаннатнинг хурфаси нима?" дедим.
"Жаннатнинг мевалари", деди.
Абу Қилобага :
"Абу Асмо кимдан ривоят қилган?" дедим.
"Савбондан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан", деди".

Шарҳ: Дуога муҳтож кишиларнинг энг олдинги сафида бемор ётган кишилар туришади. Ушбу ҳадисда беморни бориб кўриб, унга шифо сўраб дуо қилиш улкан фазилатли иш экани айтилмокда.


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Halovat uz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
72 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 09:04
Ochish/sharhlash
2021-02-01 05:32:02
Йўлда йўловчинининг кўзини ўйманг!
Одилхон қори Юнусхон ўғли

Албатта кўринг!

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
78 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 02:32
Ochish/sharhlash
2021-02-01 05:32:02
Эй, иймон келтирганлар!
Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир.

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
75 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 02:32
Ochish/sharhlash
2021-01-31 16:24:55 БУНИ КЎПЧИЛИККА ТАРҚАТИНГ!!!

Кошки эди бу мақолани жамиики инсонларга етказа олсам!

Динимиздан сўнг энг муҳим ва энг қимматли ҳамда қийматли нарса бу тана аъзоларининг соғлиғидир.
Юрак табибларидан бири (кардиолог) шундай деди:
Бу маълумот кимга етиб келса иложи борича бошқаларга ҳам тарқатсин. Эҳтимол, инсон ҳаётини сақлаб қолишида сабабчи бўлиб қолар.
Илиқ сувнинг жуда ҳам кўп ва оғир касалларга давоси борлигига ишонмайсиз а? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб шукрлар бўлсин, У Зот оғир касалларга шифо берувчи Ягона ва Қодир Зотдир.
Япония давлати табиблари, сув билан даволаш тажрибалари туфайли 100% яхши натижаларга эришиб, қуйидагиларни элга нашр қилдилар.
Сув билан даволанадиган қуйидаги касалликлар:
-_Бош оғриғи;
- Қон босим;
- Кам қонлик (анимия);
- Ревматизм;
- Фалаж;
- Юрак тез уруши;
- Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги);
- Семизлик;
- Йўтал;
- Тамоқ оғриғи;
- Астма;
- Теберкулёз (сил касаллиги);
- Менингит (бош мия (қобиқ) шамоллаши);
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;
- Кислоталиликнинг ошиқчаси;
- Ошқозон шамоллаши;
- Ич кетиш;
- Қулоқ, тамоқ, бурунга_ боғлиқ бўлган ҳар қандай касалликлар.
Сув билан даволаниш усули:
Ҳар куни эрта тонгда уйғониш билан 4 ст (800 мл) илиқдан сал иссиқроқ сувни оч қоринга ичилади.
Сув ичилгандан сўнг то 45 дақиқа ўтмагунча ҳеч қандай суюқлик ичилмасин ва ҳеч қандай таом истеъмол этилмасин.
Нонуштадан кейинги ҳар бир истеъмол қилинадиган таомлардан 2 соат аввал ҳудди шундай 4 ст илиқ сув ичилсин.
Сув ичгач 2 соат кутишга қийналган оғир беморлар бошланишига то тана аъзоларини мослаштириб олгунлари қадар вақтни бироз камайтириб (масалан 1 соатдан сўнг) танаввул этишлари мумкин.
Қуйида номлари келтирилган беморларга сув билан даволаниш муҳлати натижалари исботланди.
-Қанд касаллиги давоси 30 кун;
- Қон босими кўтарилган беморлар учун 30 кун;
- Ошқозон касалликлари 10 кун;
- Турли саратон касаллиги давоси 9 ой;
- Теберкулёз, менингит 6 ой;
- Ич қотиш, қорин оғриш касаллиги 10 кун;
- Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа турли касалликлар, буйрак 10 кун;
- Қулоқ, тамоқ, бурун касалликлари 20 кун;
- Турли хил юрак касаллиги 30 кун;
- Бош оғриғи 3 кун;
- Анимия 30 кун;
- Семизлик 4 ой;
- Фалаж, эпилепсия 9 ой;
- Астма 4 ой;

"Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради"
(Шуаро сураси, 80-оят).

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥sof ibrat

Каналга уланиш учун �

https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
95 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 13:24
Ochish/sharhlash
2021-01-31 10:11:21 ​​НАМОЗНИ ТЎҒРИ ЎҚИМОҚ

Эй, фарзанд!
Намознинг руку, сажда ва бошқа рукнларини амр этилганидек, ўз жойларига қўйиб ўқимоқ керак.
Саодат асрида Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир намозхоннинг руку, саждаларга эътиборсизлигини кўрдилар ва марҳамат этдилар:

«Бу киши намозларида шундай давом этсалар, «ярим» ҳолда кетадилар ва ҳеч қандай фойда кўролмайдилар».

Намоз яъни рукнлари жой-жойига қўйилиб, амр қилинганидек ўқилмаса, баъзи тақиқларга кўра, намозликдан чиқади. Намозни мазах қилгандай бўлади.
Тўғри намоз ўқимаган кишининг динида хайр бўлмайди.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар.
«Намоз - дин устуни. Уни мукаммал ўқиган динни мукаммал қилган, уни бузган динни бузган бўлади. Намоз — мўминнинг меърожидир».

Эй, фарзанд!
Намозни енгил-елпи иш санамаслик керак.
Ботинида, зоҳирида диққат-эътибор этиладиган муҳим хусусиятлари бор.

Намоз намозхонни Парвардигор ҳузурига кўтаргувчидир.

Намоз ўқиш Ҳақ ҳузурига чиқиш демакдир.

Намозда кимнинг ҳузурида турганимизни асло унутмаслигимиз,
зоҳиру ботинни тузатиб турмоғимиз керак бўлади.

Зоҳирий тузатиш жойни, либосни, баданни пок тутиш бўлганидек, ботинини тузатиш эса, маънавий кирлардан тозаланиш, турли хаёллардан узилишдир.

Энг юксак кўнгил поклиги — кўнгилни дунёдан узишдир.
Чунки намоз - изҳори дилдир.
Намоз — роз.
Розилашишдир. Сирлашишдир.
Кўнгил фориғлигидир.
Намоз — кўнгилни покловчидир.
Кўнгил - Аллоҳ назаргоҳидир.
Шунинг учун орифлар, сўфийлар намоздан ташқарида ҳам кўнгилни пок тутадилар.

Намоз инсонни шундай софликка, мусаффолик осмонига кўтаргувчи амал.

Баъзан зоҳирий покликдан ботиний покликка келинади.
Баъзан аксинча, ботиний поклик зоҳирда намоён бўлади, иккаласининг баробар келиши комилликдирки, бу билиш, таниш билан бўлади.

Аллоҳни таниш ҳақиқий маърифатдир. Шунинг учун ҳам ориф — маърифатли инсонлар, комил инсондир.

Намоз шу даражаларга кўтаргувчи ёки кўтарилиш учун воситадир.

Намоз — гўзалдир ва гўзалликдир.
Гўзалликнинг ҳақиқати эса покликдир. Зоҳирий ва ботиний поклик.

Аллоҳ таоло Одамни (а.с.) яратиб, малоикаларга унга сажда қилишни амр этди. Барча фаришталар амрга мувофиқ, Одамга (а.с.) сажда қилдилар.
Фақат иблис бу амрга қарши бош кўтарди. Яъни сажда қилмасдан лаънатланди ва жаннатдан маҳрум бўлди.
Маълумки, унда сажда Одамга (а.с.) эди. Ҳолбуки, кунда беш марта қилиниши керак бўлган, яъни амр этилган сажда барча оламлар Парвардигори Аллоҳгадир, бу эса намоз билан адо этилади. У ҳолда намозини тарк этган бир кимсанинг аҳволи Иблисдан баттарроқ бўлмайдими?!
Бундан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!

Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар:
«Намоз ичида ўқилган Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига Аллоҳ минг савоб беради. Намоздан ташқари, намоздан сўнг дарҳол ўқилган Қуръоннинг ҳар ҳарфи учун Аллоҳ юз савоб беради.
Намоздан ташқарида (бошқа жойларда) ўқилган Қуръоннинг ҳар ҳарфига Аллоҳ ўн савоб билан мукофотлайди.
Қуръонни лозим бўлганидек тинглаган киши учун Аллоҳ ҳар ҳарфига минг савоб беришни муждалайди.
Хатм этган кишининг эса ҳар дуоси қабул бўлади.

"ЭЙ, ФАРЗАНД"
Абу Ҳомид Ғаззолий

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Muxlisuz

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
100 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 07:11
Ochish/sharhlash
2021-01-30 16:33:00
Ota va Onanigizni borida qadriga yeting, ularni duosini oling

Видео тарқалишига ўз ҳиссангизни қўшинг биродарлар! Яқинларга жўнатайлик!

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

➥Ajr_islom

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
112 viewsRosululloh ﷺ Ummatlari , 13:33
Ochish/sharhlash