2023-01-08 10:25:48
Игнабарг шеърлар
* * *
Кездим хаёл автобусида.
* * *
– Юрагингни бирпас бериб ту-у-р…
* * *
– Касалхона, соғлигинг қалай?
* * *
Бор топгани – кўнглидаги кир.
* * *
Чироқ ўчди. Ёришди келин.
* * *
Хей, қотилим! Хайрлашиб кет...
* * *
Гўрковдан ҳам диплом сўрар у.
* * *
Романларин ёзар... кетмонда.
* * *
Ерда ётган суратинг гўё мендан сўради: "Бахтлимисан, бевафо?"
* * *
Эландим, йиғладим ётиб пойингга. Нон ўпиб онт ичдим, ваъдалар бердим... Алданмадинг!
* * *
Ўз қабрингни ҳеч кўрганмисан?
* * *
Бу қиз арзон сигаретдан ҳам.
* * *
Шу эшакни устози қани?!
* * *
Ўлма! Сенда ўчим бор ахир!
* * *
Ухласа, сал ҳалол яшайди.
Анвар Обиджон
150 viewsИслом АЛИ, 07:25