Get Mystery Box with random crypto!

Инсон дунёсида ғоялар ёки нарсалар, мафкуралар ёки моддалар уз | Islom fikri

Инсон дунёсида ғоялар ёки нарсалар, мафкуралар ёки моддалар узоқ вақт давомида ўз асл ҳолатида қола олмайди. Инсонлар гуруҳи ёки миллати ҳам худди шундай, ё олдга силжийди ёхуд аста-секин орқага қараб кетади. Амалий дунёда муваффақиятли фалсафа мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шундай экан, агар бирор уммат ўз тараққиёт сари олға силжимаган бўлса, ғоя оқимлари қурий бошлаган бўлса ёхуд янги чўққилар сари юриш ниятидан воз кечиб, ҳозирги ҳолатида қолишни истаган бўлса, демакки, ҳар бир келаётган кун унинг бош булоғи - сарчашмасини қуритаётир. Агарки, бирор киши ёки гуруҳ олға юришдан юз ўгирган экан, ҳеч қандай куч уни бу чекинишидан тўхтата олмайди. Бу дунёда сиз ўзингизники деб ҳисоблайдиган маълум бир нуқтада ўзингизни муттасил ушлаб тура олмайсиз..

(C) Рашид Шаз

@Islom_Fikri