Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари энди икки давлатга ID- | Islohot.uz | Расмий Канал

​​ Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари энди икки давлатга ID-карта орқали ўтишлари мумкин бўлади

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

Фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

Мазкур тартиб имзоланган ҳужжатлар иккала давлат томонидан тегишли тартибда тасдиқланган сўнг кучга киради. Бу тахминан 1-2 ой вақт олишини маълум қилишмоқда.

Ислохот канали
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENs9jV1FigI_aCWuw