Get Mystery Box with random crypto!

Компроматузб канали админстраторларидан 2 нафари қўлга олинди | Islohot.uz | Расмий Канал

Компроматузб канали админстраторларидан 2 нафари қўлга олинди

27 январ куни Ҳуман.уз ва Соф.уз сайти директори Хуршид Далиев, сайтларнинг бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ҳибсга олинган.

Бизнинг манбаларга кўра, ушбу шахслар Телеграмдаги «Компроматузб» канали админстраторлари ҳисобланишади. Ушбу каналда кўплаб тасдиқланмаган ва зиддиятли хабарлар бериб борилган.

Бундан ташқари, ушбу канал админстраторлари орасида бошқа ташкилот вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда. Уларнинг шахси ҳозирча номаълумлиги айтилмоқда.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ушбу канални юритувчи шахслар товламачилик, солиққа оида жиноятларини содир этиш ва бошқа шу каби иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.

Нашр офиси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қуйи Чирчиқ тумани бўлими томонидан муҳрланган.

Ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумотлар берилмади.

Ислохот канали
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENs9jV1FigI_aCWuw