Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Электр тўкига ортиғи билан пул тўлаб қўйган маъқулга | Islohot.uz | Расмий Канал

#Диққат
Электр тўкига ортиғи билан пул тўлаб қўйган маъқулга ўхшаябди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини янги йил кунлари қарздорлик туфайли хонадонларида электр энергиясида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини эслатиб ўтди.

Шунингдек 2022 йил 1 январь куни 00:00дан 18:00гача электр энергиясига тўлов қилиб бўлмаслигини таъкидлашган. Серверларни янги тизимга ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Янги йил кунлари электр тўкисиз ўтиришни истамасангиз, тўловларни эртароқ қилиб қўйинг!

@islohotuz