Get Mystery Box with random crypto!

МЕҲР БЕРИНГ Алвон алвон лолалар терманг, Атаб жуфти ҳалолинг | 🌹🍃Ишқ Китоби🍃🌹

МЕҲР БЕРИНГ

Алвон алвон лолалар терманг,
Атаб жуфти ҳалолингизга,
Совға берманг, туҳфалар берманг,
Меҳр беринг аёлингизга.

Ой керакмас унга осмонда,
Меҳр кутар сиздан ҳар онда,
Кулиб боқинг ҳар саҳар, тонгда,
Меҳр беринг аёлингизга.

Сизни дея ўзни унутган,
Юзда кулгу, дилга ғам ютган,
Йўлингизда интизор кутган,
Меҳр беринг аёлингизга.

Сиз отасиз,у эса она,
Гул кўнглини қилманг вайрона,
Бир табассум унга кифоя,
Меҳр беринг аёлингизга.

Сувсиз ерда кукармайди гул,
Муҳаббатдан нур олар кўнгил
Унга бойлик,тиллолар бир пул,
Меҳр беринг аёлингизга.

Бир йилда бир саккизинчи март
Шу бир кунда аримaйди дард,
Агар чиндан бўлолсангиз мард,
Меҳр беринг аёлингизга.

У жаннатнинг сувидек зилол,
Удир асли кўкдаги ҳилол,
Ўксимасин муқаддас аёл,
Меҳр беринг аёлингизга.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ИШҚ КИТОБИ