Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ниҳоят соат 22:47 да тилга кирди. Леки | Yurist Iroda Qahhorova

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ниҳоят соат 22:47 да тилга кирди. Лекин ҳокимлик ахборотида тайинли гап йўқ. Жавоб ўрнига савол кўпайди.

Ҳокимликнинг айтишича, 11 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги мактабларда уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма- босқич ўқув жараёнлари бошланади.

Бу борадаги қарор мактаблар раҳбарияти томонидан ота-оналар кенгаши билан келишган ҳолда қабул қилиниши тавсия этилар экан.

Демак, Тошкент шаҳридаги қайсидир мактабни очиш учун аввал директор ота-оналарни чақиради, кейин мактабни очиш-очмасликни муҳокама қилади ва шундан кейингина қарор қабул қилишади.

Лекин Мирзо Улуғбек ва Миробод тумани ҳокимликлари аллақачон эртага, 11 январдан дарс бошланишини эълон қилиб бўлдику. Улар қачон ота-оналар кенгашини йиғишга улгурди экан? Кечқурун 11 дами? Ёки кўзбўямачиликка бўлдими ҳаммаси? Хўп, мактабни очишни ким ҳал қилади ўзи: ҳокимларми ёки ота-оналар кенгашими?

Хуллас, “бардак”. Боши йўқ, охири йўқ, масъулларнинг ўзи ҳам нима қилаётганини, нима деяётганини билмаяпти.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram | Youtube | Instagram