Get Mystery Box with random crypto!

ИШ ИЗЛАБ БОРГАН ФУҚАРОЛАРГА МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ҚАНДАЙ ИШЛАРНИ ТА | Yurist Iroda Qahhorova

ИШ ИЗЛАБ БОРГАН ФУҚАРОЛАРГА МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ҚАНДАЙ ИШЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛИШИ КЕРАК.

САВОЛ;
Мен аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилган эдим. Улар менга 600 минг сўм ойлик берадиган ишни таклиф қилишди. У хам бўлса уйимдан анча узоқда жойлашган. Мен у ишга кирсам хам ойлиги йўлкирамга етмайди. Нима қилсам бўлади. Агар ишни рад қилсам улар мени ишсизлар рўйхатидан чиқариб юбораркан шу тўғрими ?

ЖАВОБ;
Батафсил ёзсам мавзу чўзилиб кетади. Қисқароқ тушунтиришга ҳаракат қиламан ! Аввало улар Сизга 600 минг сўм ойлик берадиган ишни эмас Сизга мақбул келадиган ишни таклиф қилиши керак.

"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-642-сон Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра,
МАҚБУЛ КЕЛАДИГАН ИШ ДЕБ, — фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда тутмайдиган, унинг доимий яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдори (920 000 сўм)дан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган ишга нисбатан айтилади.

Юқоридаги асосга кўра, улар Сизга;

Энг камида 920 000 сўм ойлик берадиган ишни таклиф қилиши керак,

Улар таклиф қилган иш сизни соғлигингизга тўғри келиши керак,

Сизни яшаш жойингиздан унча узоқда бўлмаслиги лозим,

Мутаҳассислигингизга мос келиши керак,

Қўлингиздан келадиган иш бўлиши керак.

Агар Сиз манашундай шароитдаги мақбул келадиган ишни икки марта рад қилсангизгина улар Сизни ишсизлар рўйхатидан чиқариши мумкин.

Мутаҳассислигингиз наққошлик бўлсаю, Сизга шоптолизордан иш таклиф қилиб, уни рад қилсангиз хужжатга тушди бўлди деб Сизни ишсизлар рўйхатидан чиқариб юборишга ҳақли эмас улар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram | Youtube | Instagram