Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЧОН ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИГА ЧИҚИШИМ МУМКИН? Ассалом | Yurist Iroda Qahhorova

ҚАЧОН ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИГА ЧИҚИШИМ МУМКИН?

Ассалом алайкум юристлар. Мен яқинда шифокор кўригидан ўтганимда ҳомиладорлигимни айтишди. Саволим шундаки қачан ҳомиладорлик таътилига чиқсам бўлади. Жавоб учун рахмат.

ЖАВОБ:

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ва Меҳнат кодекси бўйича меҳнат шартномаси асосида ишласангиз туққунга қадар 70 (етмиш) календарь кун ва туққандан кейин 56 (эллик олти) календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда —етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътили олишингиз мумкин бўлади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишдан аввал ўз врачингизга маълум қилинг.

У Сизга шу давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштириб беради. Ушбу меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ходимга у ҳомиладорлик бўйича рўйхатдан ўтган оилавий поликлиникадан ҳомиладорликнинг 31 ҳафтасидан бошлаб берилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси корхонанинг кадрлар бўлими, у бўлмаса бухгалтериясига топширилиши керак.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш вақти ҳақида иш берувчингизни олдиндан хабардор қилинг.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram | Youtube | Instagram