Get Mystery Box with random crypto!

Юртимизда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ижтимои | Irina Kh., Economic Court Judge

Юртимизда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий ва психологик ёрдам кўрсатиш ва бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришга давлат миқёсида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирларга кўра “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқилган. Шу муносабат билан ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, сайёр қабуллар ташил этишга судьялар ҳам алоҳида масъулият билан ёндашмоқдалар.

Бугун 25 июнь куни Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар буйича судьяси И.Хакимова ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси ўринбосари М.Султонов томонидан Чилонзор тумани «Катортол» МФЙда «Аёллар дафтари”га
киритилган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. Хотин-қизлар, маҳалла фаоллари иштирок этган мазкур учрашувлар “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг мурожаатлари ва мавжуд муаммолари ўрганиб чиқилди.
Судьялар хотин-қизларнинг турли масалалар юзасидан келиб чиққан саволларига жавоб бериб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар. Давлатимиз томонидан аёлларга берилаётган имтиёзлар, улардан фойдаланиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.