САЙР (УЧРАШУВ)
Бўш қолибди ўриндиғимиз,
Лойда қолган изларимиз йўқ.
Кўзимга ёш тўлди,
Ўчибди
Ўриндиқдан юракча ва ўқ.
Нималардир узилди жондан,
Қайси баттол ўчирди уни?!
Йиллар!
Қандай борди қўлингиз,
Ким тўлайди юрак хунини?!
Севгимизга гувоҳ чинорлар!
Қишда совуқ қотмадингизми?
Бизнинг пинҳон ишқ достонимиз
Ҳеч кимсага сотмадингизми?
Кекса чинор, бағрингни тилиб,
Ёзган эдик «қўшув», «баробар».
Қўшилмади тақдирларимиз...
Ва юрибман, ғамнок, саросар.
Шошма, ортга беркитганинг ким?
Таниш нафас...
Эй, воҳ, бу Сенсан?!
....
Ҳали севиб юрибсанми жим,
Наҳот сен ҳам унутмагансан?!
Озода Ҳабибуллаева
26.01.2021
t.me/ozodahabibullayeva