Get Mystery Box with random crypto!

НОХУШЛИКЛАРНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАРИ Биқин санчиганда Бироз югурган | 🇺🇿 Iqtidor va Isteʼdod 🇹🇷

НОХУШЛИКЛАРНИ ДОРИСИЗ ДАВОЛАРИ

Биқин санчиганда

Бироз югургандан кейин ўнг биқинда санчиқ пайдо бўладими? Барча тана оғирлигини чап оёққа ўтказинг ва шу билан бир вақтнинг ўзида чуқур нафас олинг. Бу жигарнинг диафрагмага берган босимини пасайтиради ва оғриқ хиссини бартараф этишга ёрдам беради.
Аммо бу ҳаракатларни янглиштириб юборманг: ўнг оёққа ўтиш билан чуқур нафас чиқариш жигарга босим тушишига сабаб бўлиши мумкин.

Юрак тез урганда
Бош бармоғингизга пуфланг. Бу таъсирчан «ўйноқи» асаб толаларини тинчлантиради ва юрак қисқаришлар сонини камайтиради.

Жиғилдон қайнаса
Чап ёнбошингизга ўгирилиб ётинг. Инсон бу ҳолатда ётганида қизилўнгач ва ошқозон орасидаги бурчак қисқаради ва жиғилдонга кислота ўтиши камаяди. Чунки мана шу кислота жиғилдон қайнашига сабаб бўлади.

Қўллар увишса
Агар қўлларингиз увишса, бошингизни секин айлантиришни бошланг. Кўпинча қўл увишишлари бўйин мушаклар асаб толаларининг қисилиши сабаб рўй беради. Бундай ҳолатда бош айлантириш қисилган толани «бўшаштиради» ва қўл таъсирчанлигини қайта тиклайди.

Тиш оғридими?
Муз бўлакчасини қўл кафтининг орт қисмидан бош ва кўрсатгич бармоғи орасидан ҳаракатлантиринг. Мазкур ҳаракат орқали сиз тишдан бош мияга тарқалувчи оғриқ сигналини «қулфлайсиз».

Бармоғингизни куйдириб олсангиз
Бунда куйган соҳага бошқа бармоқ ёстиқчасини босинг. Бу куйган соҳада пўрсилдоқ пайдо бўлишининг олдини олади. Аммо бунда бармоқлар тоза бўлиши керак. Акс ҳолда куйган жойга инфекция тушириб қўйишингиз мумкин.