Get Mystery Box with random crypto!

Қуръонда 'Яхшилик' сўзи 167 марта ва 'Ёмонлик' сўзи ҳам 167 | ヽ༼Islomiyຈل͜ຈRuhiyat༽ノ

Қуръонда "Яхшилик" сўзи 167 марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167 марта такрорланган...

Кимгадир яхшилик қиласиз, эвазига эса юзингизга тупиришади, сабабсиз четга суришади, турли ҳил жазолар ўйлаб топишади...
Сиз эса бир четда юрак чангаллайсиз, гавдангиз эгилиб катта сўроқ шаклига кирасиз: "Нима учун?!" "Қайси айбим учун?!"
Кейин кимдир келади, сизни қўллайди, ёрдам беради ва ҳеч қандай таъмасиз ёнингиздан кетади.
Шулар Аллоҳнинг нажот чопарларидир.

Биласизми, улар нега сизга ёрдам бериш учун келишади?
Ўша яхшилик ва ёмонлик тарозусининг ўқи қийшаймаслиги учун, ёмонлик ортиқ тош босмаслиги учун...
Агар сиз ҳам- айни дамда изтироблар ичида бўлсангиз, яхшилиги унутилган, ўзи ҳам- исми ҳам ўчирилганлар рўйхатда бўлсангиз- ташвишланманг...

Яхшилик ҳам дунёда ўшанча, ёмонлик ҳам ўшанча...
Сизга яхшилик тутган чопарлар шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар- меҳмон бу дамда...
Дунё шунақа!

Умму Зайнаб