Get Mystery Box with random crypto!

Инсон ҳуқуқлари Миллий Форуми тафсилотлари хусусида Хабаринги | Инсон ҳуқуқи

Инсон ҳуқуқлари Миллий Форуми тафсилотлари хусусида

Хабарингиз бор Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Мамлакатимизда илк маротаба “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларинини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида Миллий Форум ўтказилди.

Форум ишида 300 дан ортиқ иштирокчи, шу жумладан вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда халқаро ва чет эл нодавлат ташкилотларининг ваколатхоналари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш мақсадида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатидаги роли, конституциявий ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки борасида маърузалар қилиб, фикр-мулоҳаза алмашдилар.

Ялпи мажлисдан сўнг Миллий форум “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари” ҳамда “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашда жамоатчилик назоратининг ўрни” деб номланган иккита шуъбада давом этди.

Миллий форум давомида муҳокама қилинган барча масалалар натижаси бўйича инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини янада кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi