Get Mystery Box with random crypto!

“Халқ банки” ходими 230 минг доллардан ортиқ пулни ўмариб, Қир | INSAYDER

“Халқ банки” ходими 230 минг доллардан ортиқ пулни ўмариб, Қирғизистонга қочиб кетган

Ўтган йилнинг август ойида “Халқ банки” Косонсой туман филиали иш бошқарувчиси лавозимида ишлаган К.Қ.В. филиал бош ҳисобчиси ва касса мудири билан олдиндан тил бириктирган ҳолда, тезкор тадбир учун пул кераклиги баҳонасида соҳта ҳужжатлар тайёрлаган. Шу тариқа касса омборидан 137 000 доллар ва 1,2 млрд сўм пул олиб чиқиб кетилган.

Натижада ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва К.Қ.В. Қирғизистонда қўлга олиниб, шу йилнинг 16 январ куни Ўзбекистонга олиб келинган.

@Insideruzbek