Get Mystery Box with random crypto!

InfoTruck - Truck Biznesi Haqida

Telegram kanalining logotibi infotruckuz — InfoTruck - Truck Biznesi Haqida I
Telegram kanalining logotibi infotruckuz — InfoTruck - Truck Biznesi Haqida
Kanal manzili: @infotruckuz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.16K
Kanalning ta’rifi

🕒 Тез кунда каналимизда:
♦️ Прогнозлар
♦️ Долзарб янгиликлар
♦️ Юк эълонлари
♦️ Иш ўринлари
♦️ Компания олди-сотди эълонлари
♦️ Ва бошқа хизматлар эълонлари хам ишга тушади.
🔹 Биз билан бирга қолинг!
Алоқа: @aloqauchunbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-01-31 11:50:24 ЮК МAШИНA БОШҚAРУВЧИЛAРГA СИРПAНИБ КЕТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИСШ БЎЙИЧA ҚЎЛ КЕЛAДИГAН 7 ТA ФОЙДAЛИ МAСЛAҲAТ 1-ҚИСМ

Юк машинаси ҳайдовчиси учун энг қўрқинчли дақиқалардан бири бу машина бошқарувини йўқотишдир. Юк машина тиркамасини тормоз бериб тўғри тўхтата олишни профессионал юк машина ҳайдовчиларигина уддалай олади.

Тормозлашнинг ҳам тўғри ва нотўғри йўллари бор. Юк машинанинг сирпаниб кетишини назорат қила олишни ўрганиш билан кўплаб бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкин. Қуйида шамолли, музли ёки тик йўлларда сирпаниб кетишнинг олдини олиш учун бир нечта техникаларни келтириб ўтамиз:

1. ХAВФСИЗ ТОРМОЗЛAШ ОРҚAЛИ ЮК МAШИНAНГИЗ СИРПAНИБ КЕТИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ

Юк машина сирпаниб кетмаслиги учун биринчи маслаҳат - ҲЕЧ ҚAЧОН тормоз педалини бирданига қаттиқ босманг. Бу икки тормоз тизимининг камида биттаси блокланиб қолишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда, юк машинаси сирғалишининг эҳтимоли баланд, айниқса сирпанчиқ йўлларда.

Нотўғри ўрнатилган тормозлар, рул ўқи тормозларидан бирининг блокланиб қолишига олиб келиши мумкин. Натижада, юк машинаси/тиркамаси ён томонга сирпаниб кетади.

Юк машинаси каби катта уловлар учун тормозлашнинг энг тўғри техникаси - тормоз педалини секинлик билан босишдир. Тормоз педалини секинлик билан бир неча марта босиш орқали, тормоз бериш тўғри ҳисобланади. Бу ҳаракат тўғри ишлайдиган блокка қарши тизимга ўхшайди. Шу йўл билан транспорт воситасини сирпаниб кетишдан асраш мумкин.

@infotruckuz
1.5K viewsedited  08:50
Ochish/sharhlash
2022-01-30 11:26:30 Юк машинасини бошқариш қоидалари - қандай қилиб кенг тарқалган қоидабузарликларнинг олдини олиш. 2-қисм

Техник хизмат кўрсатиш қоидалари

Ҳар бир юк машинасида ёруғлик, тормоз, шиналар ва бошқа тизимлар доимий техник кўрикдан ўтказилиши керак. Шунингдек, ҳайдовчилар ўз назорати остида бўлган ҳар бир юк машинасининг тўғри мойланганлигини, нефт ва газнинг сизиб чиқмаслигини таъминлаши керак. Тормозлар текширилиши ва хавфсиз ва тўғри иш ҳолатида сақланиши зарур. Шиналар юк машинасини ҳайдаш давомийлигига кўра тезда эскиради. Профилактик техник хизмат кўрсатиш юк машинаси ва жиҳозларнинг тўгри ва силлиқ ишлашини таъминлашнинг энг яхши усули ҳисобланади.

Юк ортиш қоидалари

OSHA қоидалари ишчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини ҳамда иш берувчиларнинг масъулиятини тартибга солади. Ушбу регламентда катта юк машиналари учун чеклов мавжуд. Уларнинг умумий оғирлиги давлатлараро сафарда 80 000 фунтдан ошмаслиги керак. Агар юк нотекис юкланган бўлса, транспорт воситасини бошқариш жуда қийин бўлиши мумкин. Юкни усти очиқ юк машинасида ташишда, тўғри боғлаш ва бошқа қурилмалардан фойдаланиш юкнинг магистралга тушиб қолмаслигини кафолатлайди. Жўнатувчи ва қабул қилувчиларга юкни ортиш ёки тушириш учун одатда 2 соат берилади.

Ишга олиш қоидалари

Юк ташувчи компанияларнинг мажбурияти ҳар бир мурожаат этувчини текширишдан иборатдир. Ҳайдовчилар иш бошлашдан олдин баъзи талабларга жавоб беришлари керак. Биринчидан, улар CDL лицензиясига эга бўлиши зарур. Кейин уларнинг амалдаги тиббий кўрик карталари текширилади ва у доимий равишда янгиланиб турилади. Ҳайдовчилик тарихи ёмон ёки хавфли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳайдовчиларни ёллаш ноқонуний ҳисобланади. Бундан ташқари, агар ҳайдовчи гиёҳвандлик текширувидан ўта олмаган бўлса, унга бошқа ҳайдашга рухсат берилмайди.

@infotruckuz
1.3K viewsedited  08:26
Ochish/sharhlash
2022-01-28 12:10:49 Юк машинасини бошқариш қоидалари - қандай қилиб кенг тарқалган қоидабузарликларнинг олдини олиш. 1-қисм

Хавфсиз автомобил йўлларини таъминлаш ҳар доим устувор вазифа бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги одамлар ва жамиятларнинг фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Транспорт мураккаб ва жиддий тартибга солинадиган саноатдир. Йўлдаги қоидабузарликлар кичик хатолардан тортиб хизматдан ташқари жазога қадар бўлиши мумкин.

Юк машинасини бошқариш қоидалари
● HOS nizomlari
HOS (Hours of service) - ҳайдовчиларга хизмат кўрсатиш учун рухсат этилган максимал вақтни, шунингдек, автомобилни бошқариш вақтини билдиради.
Кўплаб тижорат автомобиллари ҳайдовчилари қуйидаги қоидаларга риоя қилиши керак:
- Автомобилнинг оғирлиги 10 001 фунт ёки ундан катта болади;
- Автомобилнинг ялпи оғирлиги ёки ялпи комбинацияланган оғирлиги 10 001 фунт ёки ундан ортиқ;
- 16 ёки ундан ортиқ йўловчини (шу жумладан ҳайдовчини) ташиш учун мўлжалланган ёки фойдаланиладиган;
- 9 ёки ундан ортиқ йўловчини (шу жумладан ҳайдовчини) ташиш учун мўлжалланган ёки фойдаланиладиган.

1. 14 соатлик қоида
Ҳайдовчига навбатчиликка келганидан кейин кетма-кет 14-соатдан ортиқ ҳайдашга рухсат берилмайди. Юк машинаси ҳайдовчиси навбатчиликдан 10 соатлик танаффус қилиши керак.
2. 11 соатлик қоида
11 соатлик қоидага кўра, 14 соатлик ҳайдашда мулк ташувчи ҳайдовчи 11 соат давомида юк машинасини бошқариши мумкин.
3. 30 дақиқалик танаффус
10 соатлик танаффусдан сўнг, ҳайдовчи автомобилни 8 соат бошқаргандан кейин, 30 дақиқа танаффус қилиши керак.
4. 60/70 соатлик қоида
Ҳайдовчи кетма-кет 7 кун ичида 60 соат навбатчиликдан кейин юк машинасини ҳайдаши мумкин эмас, бу ҳафтанинг ҳар куни ишламайдиган ташувчилари ёки ҳафтанинг ҳар куни ишлайдиган ҳайдовчилар учун кетма-кет 8 кун ичида 70 соат навбатчиликдан кейин амал қилади.

@infotruckuz
1.3K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2022-01-25 11:32:19 Юк машинани орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи юз тутадиган қийинчиликлар ва кўрсатмалар II қисм

2-ҚОИДA:
Споттер (ташқаридан машинани парковка қилишда кўрсатма бериб турадиган одам) дан фойдаланманг.
Споттердан фақат малакали ҳайдовчиларгина фойдаланиши тавсия этилади.

Кўпинча, катта ҳажмли машиналарни жойлаштиришда, малакали ҳайдовчиларгагина споттерларнинг ёрдами тегиши мумкин. Лекин яқинда иш бошлаган ҳайдовчиларга бу ёрдамнинг ўрнига ҳалал беради. Янги ҳайдовчи юк машинанинг барча габаритларига эътибор қаратишнинг ўрнига, биргина ташқаридаги споттернинг кўрсатмалари билан овора бўлиб қолади. Кўрсатма берувчи ҳам 100 фоиз ишончли манба эмас. Шунинг учун, энг яхшиси, юк машина ва тиркаманинг ҳамма томонини кузатиб боришни ҳайдовчи ўз бўйнига олиши тўғри бўлади.
Споттерларнинг кўрсатмалари билан машинани бошқарган ҳайдовчилар кўп ҳолларда машинани уриб олиш ҳолатлари кузатилган.

3-ҚОИДA: Секинлик билан ҳаракат қилинг.
Орқага ҳаракатланишда жуда секин юриш ҳайдовчиларнинг олтин қоидасидир. Жуда эҳтиёт бўлинг. Юк машинасининг ва тиркаманинг ҳолатини доимий равишда текшириб туринг.

Aлбатта, юқорида келтирилган барча тавсияларга амал қилиш, орқага ҳаракатланишнинг муваффақиятли бўлишини 100 фоиз кафолатламайди, аммо ҳар қандай ҳолатда секин ҳаракатланиш етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорига таъсир қилади. Эсда тутинг - энг яхши ечим узлуксиз амалиётдир.

@infotruckuz
1.4K viewsedited  08:32
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:20:38 Кучли шамолнинг юк машиналарига таъсири

Ёмон об-ҳаво юк машинаси автоҳалокатига олиб келиши мумкин ва катта тезликдаги шамол автоҳалокатларнинг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Кучли шамол пайтида юк машинасини хавфсиз бошқаришни билиш исталмаган тўқнашувларнинг олдини олади.

Нега кучли шамоллар юк машиналари учун хавф туғдиради?

Тижорат юк машиналари йўлдаги бошқа барча транспорт воситаларига қараганда каттароқ, баландроқ ва кенгроқдир. Шу сабаб улар шамол таъсирига тез тушиб қолади. Айниса енгил ёки бўш бўлса, бу унинг ўзидан-ўзи ҳаракатланишига олиб келади. Агар шамол олд томондан эсса, юк машинасини секинлаштиради, орқадан келса, уни тезлаштиради.
Совуқ шамоллар иссиғига нисбатан юк машиналари учун хавфлироқ. Совуқ ҳаво зичроқ бўлади, унда молекулалар секин ҳаракатланади ва бир-бирига зичроқ жойлашади. Бу кучли ва совуқ шамолнинг юк машинаси тиркамасини суриш учун кўпроқ кучга эга бўлишининг асосий сабабидир.

Кучли шамол таъсирида юз берадиган юк машинаси автоҳалокатларининг турлари.
Юк машинасининг ағдарилиши - энг кенг тарқалган бахтсиз ҳодиса. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйганида ёки енгил юк олиб кетаётганда, юк машинаси сирпаниб, ён томонга ағдарилиб кетиши мумкин.
Jackknife - бу ҳалокат тиркама юк машинасининг олд қисмига 90 градусда қайрилганда содир бўлади. Кучли шамол пайтида ҳайдовчи жуда қаттиқ ёки тез тормозлашга уриниб кўриши мумкин ва шунда ЙТҲ юз беради.
Сафар пайтидаги тўқнашув - бахтсиз ҳодисаларнинг энг ҳалокатли тури. Кучли шамолдан силжиган юк машинаси бошқарувини тиклашга уринаётганда, тезда тўхтаб қолиши мумкин. Бундай вазиятда орқадаги автомобил юк машинасига жуда яқин бўлса ёки ҳайдовчи эътибор бермаса, машина тиркама тагига кириб кетиши мумкин.
Юк йўқолиши билан боғлиқ ҳалокатлар - агар кучли шамол пайтида юк тўғри жойланмаган бўлса, у трейлердан учиб кетиши ва бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халақит бериши мумкин, бу эса тўқнашув эҳтимолини оширади.

@infotruckuz
1.3K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:20:08 Юк машинани орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи юз тутадиган қийинчиликлар ва кўрсатмалар I қисм

Юк машина тиркамаси билан орқага ҳаракатланган ҳолда, белгиланган манзилга тўхташ ёки йўналишни ўзгартиришни билмайдиган ҳайдовчилар жуда кўп. Юк машинанинг тиркамаси қанчалик узун бўлса, уни орқага ҳаракатлантириш шунчалик қийин бўлади. Юк машинани уриб олиш ҳам кўпинча айнан мана шу манёвр бажарилаётган пайтда рўй беради.

Юк машина тиркамасини орқага тўғри бошқара олиш ҳайдовчилар билиши керак бўлган муҳим кўникма ҳисобланиб, айнан мана шу манёврни бажара олиш қобилияти "профессионал ҳайдовчилар"ни ҳаваскорлардан ажратиб туради.

Юк ташиш бўйича суғурта компанияларининг таъкидлашича, бахтсиз ҳодисаларнинг кўпчилиги ҳайдовчи транспорт воситасини орқага ҳаракатлантираётган пайтда содир бўлади. Бу манёвр шубҳасиз, энг мураккабларидан бири ҳисобланади.

Юк машинани орқага ҳайдаш - 45 даража орқага буриш/тор жойга орқа билан парковка қилиш

1-ҚОИДA: Кўринмаётган ҳудудда тахминан ҳаракатланишдан сақланишга ҳаракат қилинг.
Бу қоида бахтсиз ҳодисанинг хавфини камайтиради.
Сиз бошқа бир транспорт воситасининг ёнига, орқага ҳаракатланган ҳолда ўтишингизга тўғри келиши мумкин.

Aгар тахминий ҳаракат қилишдан бошқа йўлингиз бўлмаса, аввалига тасаввурингизда сиз ҳаракатланаётган ҳудуднинг тасвирини чизинг. Кейин аста-секинлик билан юк машинангиз учун энг қулай жойга қараб дастакни йўналтиринг. Энг кам бурчак остида ҳаракатланиш маъқул бўлади.

Машинадан тушиб қарашни унутманг! Катта юк машинада орқага ҳаракатланаётган пайтда, бироз тўхтаб, машинадан чиқиб, ён-атрофга кўз ташлашни унутманг. Орқага ҳаракатланиш манёври энг мураккаб манёврлардан бири саналишини унутманг, ҳар бир метр масофада тушиб қарашга ҳам эринманг!

@infotruckuz
1.1K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2022-01-21 14:20:35 Юк машиналарини қишда бошқариш бўйича маслаҳатлар. 4-қисм

5. Хавфлардан огоҳ бўлиш
Қора муз. Агар йўл ҳўл бўлиб кўринса, аммо сув сачрамаса, бу қора муз бўлиши мумкин. Қора муз - юпқа муз қатламидир. Бундай ҳолатда иложи борича камроқ ҳаракатланиш ва юк машинасига муздан ўтиб олишига имкон бериш керак. Тормозни босиш ва ваҳима қилиш тавсия этилмайди. Фақат рулни тўғри ушлаб туриш зарур.
Туман. Кучли ва қалин туман кўринишни чеклайди. Бунда ҳайдовчилар чироқларни ёқишлари ва тезликни пасайтиришлари керак. Ҳаракатни енгиллаштириш учун кам нурли фаралар ва туманга қарши фаралардан фойдаланинг.
Кучли ёмғир. Ёмғир йўлни сирпанчиқ қилади. Шу сабаб юк машиналарига тормозлаш учун кўпроқ вақт керак бўлади, чунки шинанинг ишқаланиш даражаси камаяди. Тормозлардан камроқ фойдаланиш юк машинасининг назоратдан чиқиб кетиш эҳтимолини пасайтиради.

6. Юк машинасига чиқиш ва тушиш
Юк машинасидан тушиб чиқишда ҳайдовчиларнинг йиқилиши ва жароҳат олиши кенг тарқалган ҳолатдир. Рулда ўтиришда сирпаниб кетмаслик учун ўриндиқ ёки маҳкамланган объектдан фойдаланишингиз мумкин. Муз, сув ёки текис бўлмаган сиртларга эътибор беринг. Юзингизни автомобилга қаратинг ва орқага пастга тушинг.

7. Юк машинасини бошқаришни қачон тўхтатиш кераклигини билиш
Агар вазият етарлича хавфли бўлса, юк машинасини бошқаришни тўхтатиш керак. Юк машинаси ҳайдовчилари хавфли ҳайдаш шароитлари туфайли ҳайдовчига ёки жамоатчиликка жиддий шикаст етказиш эҳтимоли мавжуд бўлса, иш берувчининг руҳсатисиз тижорат транспорт воситаларини бошқаришни рад этиш ҳуқуқига эга. Ҳайдовчиларга тўхташ сабабларини тўлиқ ҳужжатлаштириш тавсия этилади. Диспетчерни ёзма равишда хабардор қилиш ҳам муҳимдир.

@infotruckuz
1.4K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2022-01-18 09:59:15 Юк машиналарини қишда бошқариш бўйича маслаҳатлар. 3-қисм

3. Об-ҳавони текшириш
Ёмон об-ҳавода юк машинасини бошқариш қор ва музда ҳайдашнинг кўпроқ вақт талаб қилиши, кўринишнинг ёмонлиги, тортишишнинг заифлиги ва йўлдаги бошқа ҳайдовчиларнинг кутилмаган ҳаракатлари сабаб хавфлидир. Йўлга чиқишдан олдин об-ҳавони текшириш муҳим, ҳайдовчилар ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишлари керак. Ҳайдовчилар қорли ёки музли йўлларда ҳайдаш услубини ёмон об-ҳаво шароитига мослаштириши керак.

4. Эҳтиёткорлик билан ҳайдаш
Йўлдаги барча ҳалокатларнинг 17% дан ортиғи қишда содир бўлади. Юк машинасини қишда эҳтиёткорлик билан ҳайдашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
Секинлашиш - оғирлиги туфайли юк машиналари йўлдаги турли хавф-хатарларга тезда жавоб бера олмайди. Тўсатдан, кескин ҳаракатлар юк машинасининг назоратни йўқотишига сабаб бўлиши мумкин. Кўпгина бахтсиз ҳодисаларда тезлик катта омил ҳисобланади. Шу сабаб қишки об-ҳавода автомобилни секинроқ ҳайдаш керак.
Қўшимча масофа - юк машинаси ҳайдовчилари ўз автомобили ва йўлдаги бошқа транспорт воситалари ўртасида хавфсиз масофани сақлашлари керак.
Бурилиш сигналларидан фойдаланиш - юк машинаси ҳайдовчиси сигналлардан тўғри фойдаланса, йўлдаги бошқа ҳайдовчилар ҳам бахтсиз ҳодисани олдини олиш учун транспорт воситаларини эҳтиёткорлик билан секинлаштириши мумкин.
Кўприклар - Тузилиши туфайли кўприклар одатда биринчи навбатда музлайди. Ҳайдовчилар сирпанишни олдини олиш ва автомобил устидан бошқарувни йўқотмаслик учун кўприкларда эҳтиёткорлик билан ҳайдашлари керак.
Кўринмас ҳудудлар - орқа кўринишда ёки ён ойнада кўринмайдиган автомобилнинг ён томонидаги зоналардир. Юк машиналари ҳажми туфайли оддий автомобиллардан кўра кўпроқ кўринмас ҳудудларга эга бўлади ва шу сабаб ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан бошқарув талаб этилади.

@infotruckuz
1.6K viewsedited  06:59
Ochish/sharhlash
2022-01-17 21:07:14 Юк машиналарини қишда бошқариш бўйича маслаҳатлар. 1-қисм

Қишки об-ҳаво юк машиналари ҳайдовчилари учун энг қийин шароитлардан биридир. Бу музли йўллар, кўринишнинг ёмонлиги, кучли ёмғир ва йўлда кўп қор бўлишини билдиради. Қишда юк машинасини хавфсиз бошқариш бўйича баъзи маслаҳатларни билиш ҳайдовчилар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

1. Қишки ускуналар
Йўлга чиқишдан олдин қуйидаги қишки ускуналарга эга бўлиш жуда муҳимдир:
Қишки шиналар - улар юк машинасининг тортишиш ва хавфсизлик хусусиятларини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Оддий шиналардан фарқли ўлароқ, қишки шиналардаги каучук совуқ ҳавода қаттиқлашмайди.
Қор тозалагич - олд ва ён экранлар муз ва қордан тоза бўлиши керак.
Белкурак - АҚШнинг тоғлари ёки шимолий қисмларидаги қор бўронлари юк машиналарини осонгина ҳаракатсиз қилиб қўйиши мумкин.
Ўтказгич кабеллар - қиш мавсумида батареяларнинг ўчиб қолиши кенг тарқалган муаммодир ва бундай вазиятда ўтказгич кабеллар жуда керак бўлади.
Чироқ.
Иссиқ адёл, чарм қўлқоп ва иссиқ кийим.
Озиқ-овқат ва сув - қишки мавсумга тайёргарлик юк машинаси кабинасида қўшимча озиқ-овқат ва сув бўлишини ҳам англатади.
Шиналар занжирлари - шина занжирлари қор ёки муз устида ҳайдашда максимал тортишишни таъминлайдиган ускунадир.

@infotruckuz
1.4K viewsedited  18:07
Ochish/sharhlash
2022-01-17 12:36:17 Юк машиналарини қишда бошқариш бўйича маслаҳатлар. 2-қисм

2. Юк машинасини текшириш
Қиш мавсумида юк машинасининг мунтазам текширувлари бироз ўзгартирилиши керак. Йўлга чиқишдан олдин ҳайдовчи қуйидагиларни текшириши керак:
Шиналар - уларнинг тўғри мувозанати вазннинг тўғри тақсимланишини таъминлайди. Пастроқ ҳарорат шиналар босимининг пасайишини англатади, шунинг учун совуқ ойларда шиналарни тез-тез шишириш керак.
Аккумулятор - юк машинасининг қувват ва зарядлаш тизими. Аккумулятор қанчалик совиб кетса, унумдорлиги шунчалик паст бўлади. Профилактик техник текширувлар пайтида аккумуляторларни йилига икки марта текшириш керак.
Ойна тозалагич - улар доим муз ва қордан холи бўлиши керак. У қор ёғаётганда юк машинасини бошқараётган ҳайдовчига катта ёрдам беради.
Суюқлик даражаси - доимо тўла бўлиши керак. Двигател мойи, тормоз суюқлиги, трансмиссия суюқлиги ва совутиш суюқлиги каби суюқликларнинг даражаси доимо текширилиши керак.
Ёқилғи баки - баъзида қишки сафарлар кутилганидан кўпроқ вақт олиши мумкин, шунинг учун ёқилғи баки тўлиқ бўлиши керак.
Чироқлар - барча чироқлар тўлиқ ишлаётганига ишонч ҳосил қилинг. Юк машинаси чироқлари энг юқори кўриш тизимига эга бўлиши ва совуқ ҳароратига чидамли бўлиши керак.
Газ чиқариш трубаси - агар у қор ёки кир, мой ва занг билан қопланиб қолса, бу автомобилнинг самарадорлигига таъсир қилади.
Музни эритиш мосламалари
Юк машинасидаги иситиш ва совутиш тизимлари ҳайдаш пайтида исишини таъминлайди, намликни камайтиради ва деразалар ва олд ойналарни туман ва муздан тозалайди.

@infotruckuz
1.4K viewsedited  09:36
Ochish/sharhlash