Get Mystery Box with random crypto!

ИММАТАЛИ ХОЖИ (Расмий канал) жоьме Масжид

Telegram kanalining logotibi immatalimasjid — ИММАТАЛИ ХОЖИ (Расмий канал) жоьме Масжид И
Telegram kanalining logotibi immatalimasjid — ИММАТАЛИ ХОЖИ (Расмий канал) жоьме Масжид
Kanal manzili: @immatalimasjid
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 606
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонн мусулмонлар идораси Пахтаобод тумани Имматали хожи жоъме масжиди
Расмий канал

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-04-28 00:43:20
Ж У М А аём муборак бўлсин...!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
┅━❀ ❀━┅┉
@ImmataliMasjid
┉┅━❀ ❀━┅┉
412 views21:43
Ochish/sharhlash
2023-04-27 20:03:55 ИММАТАЛИ ХОЖИ (Расмий канал) жоьме Масжид pinned a photo
17:03
Ochish/sharhlash
2023-04-27 19:58:01
"КОММЕНТ" ёзаётганлар ва
"ПСИХОТРОП" дориларни истеъмол қилаётганлар диққат билан эшитинг!

"Минор" жоме масжиди имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
┅━❀ ❀━┅┉
@ImmataliMasjid
┉┅━❀ ❀━┅┉
200 views16:58
Ochish/sharhlash
2023-04-27 18:08:56
САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
┅━❀ ❀━┅┉
@ImmataliMasjid
┉┅━❀ ❀━┅┉
230 views15:08
Ochish/sharhlash
2023-04-27 13:32:19 Халифа Умар ибн Абдулазиз йиғлаб ўтиргандилар. У кишидан сўрашди:
– "Нега йиғлаябсиз?"
– "Мен шу умматга бош бўлдим – дедилар, Умар ибн Абдулазиз – Уммат ичидаги оч фақирлар, қаровсиз қолган беморлани ўйлаябман!..
Тез орада Аллоҳ таоло мендан улар борасида сўрашини ўйлаб, йиғлаябман!.."


Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
┅━❀ ❀━┅┉
@ImmataliMasjid
┉┅━❀ ❀━┅┉
244 viewsedited  10:32
Ochish/sharhlash
2023-04-27 04:42:48
#Янгиланди

29 апрел шанба кунидан амал қилади

#Телефонлар учун асосий фонга қўйишга тайёрланди.

Имматали хожи жоъме масжиди томонидан намоз вақтлари
хар хафта янгилаб борилади.

Бомдод - 04:35
Пешин - 12:50
Аср - 17:35
Шом - 19:20
Хуфтон - 20:50

Дўстларингизга ҳам улашинг.
каналимга уланиш
@ImmataliMasjid
1.3K viewsedited  01:42
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:29:16 #Солиҳлар_гулшани

Тўғрисўзлик нажотдир

Абу Язид Бистомий илм олиш учун Бағдодга боришга аҳд қилди. Онаси унга отасидан мерос қолган қирқ динорни бериб, «Бу пулларни олгин-да, менга доимо тўғрисўз бўлишга, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда бер», деди. Бистомий онасига ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда берди.

У Бағдодга кетаётган бир карвонга қўшилиб олди. Йўлда карвонга қароқчилар ҳужум қилиб, бор нарсани талашди. Улардан бири Бистомийга «Ниманг бор?» деди. Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Қароқчи унинг эгнидаги эски, жулдур кийимларни кўриб, кулиб юборди. Уни аҳмоқ деб ўйлаб, тек қўйишди.

Қароқчилар бошлиғи ҳаммани олдига тўплаб, улуш тақсимлашдан олдин: «Карвондаги ҳамма нарса олиб келиндими?» деб сўради. Улар: «Ҳа, ҳаммасини олиб келдик. Фақат бир боладан ҳеч нарса олмадик, «Ниманг бор?» деб сўрасак, «Қирқ динорим бор», деяпти. Эсини еган шекилли деб, тек қўйдик», дейишди. Бошлиқ: «Уни олдимга олиб келинглар-чи», деди.

Бистомийни олиб келишди. Бошлиқ: «Ниманг бор?» деган эди, Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Бошлиқ: «Қани?» деди. Бистомий «Мана» деб, пулларини қўйнидан чиқариб, қароқчига узатди. Бошлиқ: «Ҳой бола, жиннимисан? Нега шунча пулни ўзинг айтиб, ўзинг менга узатиб турибсан? Йўқ десанг, ишонардим-ку?» деди.

Бистомий: «Мен йўлга чиқаётганимда онамга доимо тўғри гапиришга ваъда берганман. Онамга берган ваъдамни бузмайман», деди.

Қароқчилар бошлиғи: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ! Сен онангга берган ваъдангга хиёнат қилишдан қўрқяпсан, биз Аллоҳнинг аҳдига хиёнат қилишдан қўрқмаймизми?» деди.

Кейин карвондан олган ҳамма нарсаларни қайтариб беришни буюриб, «Мен сенинг олдингда Аллоҳга тавба қиламан», деди. Шунда қароқчилар бошлиққа қараб, «Сен қароқчиликда бошлиғимиз эдинг. Энди тавба қилишда ҳам бошлиқсан. Ҳаммамиз Аллоҳга тавба қилдик», дейишди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
┅━❀ ❀━┅┉
@ImmataliMasjid
┉┅━❀ ❀━┅┉
297 views14:29
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:28:30 ГУНОҲНИ БУТУНЛАЙ ТАРК ҚИЛИНГ

Баъзида инсон гуноҳ қилиб қўяди. Шунда иймони унга буни қайтиб қилмасликка буюради. Шайтони эса ундан яна бир марта лаззатланиб, кейин бутунлай тарк этишига чақиради. Инсон унинг гапига кириб, ўша гуноҳни яна бир бор қилади. Шайтон-чи?! У тўхтамайди. Яна ва яна келиб, ҳалиги гуноҳга ундайверади, унинг “яна бир гал”и тугамайди. Охир оқибат тавба кейинга сурилиб қолиб кетади...

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
┅━❀ ❀━┅┉
@ImmataliMasjid
┉┅━❀ ❀━┅┉
271 views14:28
Ochish/sharhlash
2023-04-26 13:42:06
Диққат, эълон!

«ҲАЁТ БУ НИМА?» ИЛМИЙ АНЖУМАНИГА МАРҲАБО!


Азиз мухлислар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар!

Сиз азизларни Россия Федерацияси Москва шаҳрида 2023 йил 1 май куни соат 13:00 да Мавлиди шариф муносабати билан бўлиб ўтадиган «ҲАЁТ БУ НИМА?» мавзусидаги илмий анжуманга таклиф қиламиз.

Ушбу анжуманда Россия ва Қирғизистон мамлакатларининг таниқли уламолари билан бирга Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ ҳам иштирок этадилар.

Россия мамлакатидаги мухлислар диққатига!
Барчангизни 1 май куни «CROCUS CITY HALL» меҳмонханасида кутиб қоламиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
┅━❀ ❀━┅┉
@ImmataliMasjid
┉┅━❀ ❀━┅┉
276 views10:42
Ochish/sharhlash
2023-04-26 09:21:37 ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд зиммасига шариат фарз қилган бурч ҳисобланади.
Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича хабар берилган:
"Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик" (Аҳқоф сураси, 15-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин", деяётганларини эшитдим. "Ким (нинг бурни ерга ишқалансин), эй Аллоҳнинг Расули?" дейилди. У Зот: "Кекса ота-онасининг бири ёки ҳар иккаласи (билан бирга яшаш бахти)га эришган, сўнгра жаннатга кирмаган кимса (нинг бурни ерга ишқалансин)", — дедилар". Муслим ривоят қилган.

Демак, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи қилинганидек, фарзанднинг жаннатга киришига ҳам сабабчи қилиб қўйилган экан. Шунинг учун уламолар ота-онага яхшилик қилиш йўлларини бирма-бир батафсил баён қилиб қўйганлар. Шу маънода ота-онага яхшилик қилиш деганда, асосан, қуйидаги ишларни адо этиш тушунилади:
— Ота-она хизматларини холис ният билан қилиш;
— Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
— Шариатда ман қилинмаган ишларда доимо уларга итоат этиш;
— Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
— Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
— Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
— Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
— Ота-она учун молини сарфлаш;
— Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
— Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
— Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
— Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
— Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
— Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
— Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Вафот этиб кетган ота-оналарнинг ҳақларини сақлаш қуйидаги ишлар билан амалга оширилади:
— Улар ҳаққига хайрли дуолар қилиб юриш;
— Васиятларини адо этиш;
— Уларнинг дўстларига яхшилик қилиб юриш;
— Улар орқали бўлган қариндошлик алоқаларини сақлаш;
— Улар номидан садақа қилиб туриш;
— Уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан


Солижон домла Жумабоев
"Дўрмонча"масжиди имом хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
┅━❀ ❀━┅┉
@ImmataliMasjid
┉┅━❀ ❀━┅┉
274 views06:21
Ochish/sharhlash