2023-01-31 09:51:01
Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу ҳурматли гуруҳ аъзолари.
•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•
Айрим сабабларга кўра тўхтатилган дарсларимиз Аллоҳнинг изни ила яна давом этади. Бундай хушхабарни дўстларимизга хабар қилиш ёдимиздан кўтарилмасин.
•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•
Дарслар "Изҳарул-Ифадат" китобнинг Рўза бобидан давом этади.
•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•
Кунлари: Сешанба, Пайшанба ва Шанба кунлари 21:00 (Узбекистон вакти билан)
(Москва, Истанбул вакти- 19:00)
(Киев вакти-18:00)
(Германия вакти-17:00)
(Корея вакти 01:00кечки)
Аллоҳ ризоси учун ният қилишни унутманг.
•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•
Аллоҳ берган кунлик 24 соат умирнинг неча соатини унинг йўлида сарифлаяпсиз, бу ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Аллоҳга итоаткор банда бўлиб илм ва ибодатга қанча вақт сарф этмайлик сўнгида яна ўзимиз роҳатга эга бўламиз. Чунки Аллоҳ бизларнинг амалимизга мухтож эмас. Илм олиш ва унга амал қилиш Аллоҳнинг амридир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
طَلَبُ العِلْمِ فَرِيْضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ
Маъноси:
Илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздир. (Байҳақий ривояти) Яъни диндаги зарурий илмни ўрганиш мусулмон эркак ва аёлга фарздир.
•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•
Нажот йўли фақат дин илмини ўрганишдадир.
Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.
Каналга аъзо бўлиш учун
https://t.me/hayatulislam8
168 viewsedited 06:51