Get Mystery Box with random crypto!

ILM SAVOL JAVOB

Telegram kanalining logotibi ilm_savol_javob_uz — ILM SAVOL JAVOB I
Telegram kanalining logotibi ilm_savol_javob_uz — ILM SAVOL JAVOB
Kanal manzili: @ilm_savol_javob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5
Kanalning ta’rifi

#https://t.me/ILM_SAVOL_JAVOB

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-07-17 17:23:15
​​#САВОЛ:
-Тижоратчилар закотни фойдадан берадими ёки сармояданми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmdqSHciRMxqX7YhA
1.4K views14:23
Ochish/sharhlash
2020-07-16 18:52:09
​​#САВОЛ:
-Мен аптекада ишлайман. Мижозларга 70%ли спиртни сотсам бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmdqSHciRMxqX7YhA
1.2K views15:52
Ochish/sharhlash
2020-07-13 09:03:03 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қазо намозларни жамоат бўлиб ўқиса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бир намозни кўпчилик қазо қилган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFIcXV4rWTCi4A2ZNA
2.5K views06:03
Ochish/sharhlash
2020-07-13 09:02:38 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қизимнинг бошида иккита айланаси бор. Буни кўпчилик ирим қилади. Аслида айланалар нимани билдиради?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қизингизнинг бошида айланаси бор бўлиши, ёки бошқа бирор белги бўлиши шумланадиган ҳолат эмас. Динимизда шумланишдан, турли ирим қилишдан қайтарилган. Қизингизни чиройли тарбия қилиб, ибодатли ва диёнатли қилиб вояга етказсангиз бахтли-саодатли бўлади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAFIcXV4rWTCi4A2ZNA
2.0K views06:02
Ochish/sharhlash
2020-07-13 09:01:35 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Икки ҳайит орасида тўй қилиш мумкинми? Мумкин эмас деб эшитганман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки ҳайит ўртасида тўй қилса бўлади. Бу борадаги сиз эшитган гап-сўзлар шаръий асосга эга эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFIcXV4rWTCi4A2ZNA
1.9K views06:01
Ochish/sharhlash
2020-07-06 06:24:52 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Канализация трубасига ҳаммом, ҳожатхона, ошхона чиқинди сувларини уласак бўладими? Динимизда мана шу ҳолат бўйича рухсат борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Зеро, канализация тизимига биринчи бўлиб мусулмонлар 9-асрнинг ўрталарида Андалусда асос солишган. Бу билан ўша пайтда Европада чиқинди сувлардан тарқалган касаллик олди олинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFIcXV4rWTCi4A2ZNA
12.5K views03:24
Ochish/sharhlash
2020-07-06 06:23:58 “МУҲИМИ КЎНГИЛДА БЎЛСА, БЎЛДИ”МИ?
#ҳалол_ҳаром

432-CАВОЛ: Баъзи ука-сингилларимизга динимиздаги баъзи буйруқларни эслатсак, улар: “Муҳими кўнгилда бўлса, бўлди” – деган жавобни беришади. Замонани рўкач қилиб, кўнгилда борку, деб юравериш тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай гаплар илмсизлик натижасидир. Динимизни билмаслик, емоқ- ичмоқ, кийиниш қўйингки барча ишларда ғайридинларга тақлид қилишнинг натижасидир. Шариат талаблари эслатилганда асосий ғами дунё ташвишларию ҳою-ҳаваслари бўлиб қолган умматдан бундан бошқа яна нима жавоб кутиш мумкин.

Аслида Ислом ва имон бир бутундир. Яъни, Ислом ўзи ичига намоз, рўза, закот, ҳаж ва шу каби зоҳирий амалларни, имон эса қалбга боғлиқ ихлос, муҳаббат, содиқлик ва шу каби ботиний амалларни ўз ичига олади. Бу иккиси эт билан тирноқдир, уларни ажратиш мумкин эмас. Чунки динни ҳар ким ўзича тушуниб, ўзича ҳаётга жорий қила олмайди ва бунга ҳаққи ҳам йўқ. Аллоҳ таоло Исломни бизга Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом орқали етказди. Демак, динни у кишидан ўрганамиз ва У Зотни ўзимизга ўрнак қилиб оламиз. Бошқа йўл йўқ. Ана энди Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан фаришта орқали, гоҳида ҳеч қандай воситасиз боғланиб турган бўлсалар, У Зотнинг имони комил имон бўлган бўлса, “менинг қалбимда бор”, дейишга энг ҳақли зот у киши эдилар. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исломдаги зоҳир амалларни ҳеч камчиликсиз бажардилар. У Зотнинг аёллари ҳам энг покдомон, ҳаёли эдилар. Улар ҳақида Аллоҳ таоло: “Эй Набий, жуфтларинги, қизларинга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли зотдир”, – деб марҳамат қилади (Аҳзоб сураси, 59-оят). Улар ҳам бу оятдан кейин “қалбимизда бор”, деб жоҳилиятдаги каби очиқ-сочиқ юришда давом этмадилар, балки сатри авратни лозим тутдилар. Номаҳрамлар билан қандай муомала қилишни бошқаларга ўргатдилар.

Баъзилар ҳаддидан ошиб “ҳозир нечанчи асрда яшаяпмиз”, деб ўзларининг фисқини хаспўшлашга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг оятларини менсимаслик унга парво қилмаслик инсонга дунё ва охиратда хорлик келтиради. Гуноҳдан тониш, яна бир гуноҳдир. Ундан кўра банда айбига иқрор бўлиши ва тавба қилиб ўзини ўнглаши икки дунёси учун ҳам яхши бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
@SavollarMuslimUzBot

https://t.me/joinchat/AAAAAFIcXV4rWTCi4A2ZNA
2.1K views03:23
Ochish/sharhlash
2020-07-06 06:23:23 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтон намозини хуфтон киргандан кейин дархол ўқиш керакми ёки бемалол ўқийверса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтоннинг вақти қуёш ботгандан кейинги шафақ яъни қизиллик йўқолгандан бошлаб бомдод намозининг вақтигачадир. Шу муддат ичида уни адо этишингиз мумкин. Лекин баъзи фуқаҳолар уни ўта кечиктириб юбормаслик кераклигини, ярим кечадан кейин ўқиш макруҳ бўлишини айтишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAFIcXV4rWTCi4A2ZNA
1.6K views03:23
Ochish/sharhlash
2020-07-03 17:46:27 СОВЧИ УСТИГА СОВЧИ ҚЎЙИШ

6985-савол

Ассалому алайкум! Мен бир қизни ёқтираман, лекин у унаштирилди яқинда. Шундай бўлса ҳам мен ўз одамимни уйига жўнатсам ёки ўзим бориб ота-онаси билан гаплашсам бўладими? Гуноҳ ҳисобланадими қиладиган ишим?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бировнинг хотинини эридан айнитса биздан эмас” деганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَخْطُبُ الرَّجُلُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ حَتَّى يَتْرُكَ الْخَاطِبُ قَبْلَهُ أَوْ يَأْذَنَ لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродарининг совчилиги устига, ундан олдинги совчи тарк қилмагунча ёки унга изн бермагунча, совчи қўймас», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай, совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин.
Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир.
Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади.
Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай, иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

Макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин макруҳ – шариат томонидан қилмаслик жазмий равишда талаб қилинган, лекин қатъий бўлмаган далил билан собит бўлган нарса. Мисол учун, бировнинг савдоси устига савдо қилиш, яъни харидор савдони битирмай туриб, бошқа бир харидорнинг савдога аралашиши, бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларга тилла ва ипакли кийим кийишнинг ҳаромлиги каби ҳукмлар. Мазкур ишларни қилмаслик жазм ила талаб этилган, аммо оҳод ҳадислар билан собит бўлган. Шунинг учун ҳаром эмас, макруҳи таҳримий ҳукмини олган. Бу ҳам ҳаром ҳукмидаги гап. Фақат бундай ҳукмни инкор қилган одам кофир бўлмайди, холос. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

https://t.me/joinchat/AAAAAFIcXV4rWTCi4A2ZNA
1.7K views14:46
Ochish/sharhlash
2020-07-03 17:45:47 ЖИНЛАР КЎРИНИШИ

6983-савол

Ассалому алайкум! Сулаймон алайхиссаломга барча жинлар бўйин сунишган ва барча айтганларини қилишган ва қаттиқ қўрқишган. Агар жинлар фақат Сулаймон алайхиссаломга кўринган деб айтадиган бўлсак, нотўғри бўлса керак, чунки, Сулаймон алайхиссалом хассага таяниб вафот этганларида вазири бир йил ичида келиб гўёки шивирлаб кетган. Энди савол: агар хозирда хам (бази домлаларни маълумотларига қараганда) жинлар бизлардек шу дунёда бор экан, фақат бизларга кўринишмас экан, мана шу жинларнинг бизларга кўринмаслиги қайси вақтдан бошланган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Яратилгандан буён инсон зотига кўринмайди. Ҳадисларда, жинлар аслий шаклдан бошқа шаклга кира олишлари ва ўша бошқа шаклда кўриниши берилган. Сулаймон алайҳиссалом мўжиза тариқасида кўрган бўлишлари мумкин. Шайтон ва жинларни кўриш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам содир бўлгани ҳадисларда келади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

https://t.me/joinchat/AAAAAFIcXV4rWTCi4A2ZNA
1.4K views14:45
Ochish/sharhlash