Get Mystery Box with random crypto!

Илм-фан ўлчовида –илмметрия Ҳар бир давлат ривожи асоси бу ил | Докторантлар ва илмий изланувчилар | PhD, DSc

Илм-фан ўлчовида –илмметрия

Ҳар бир давлат ривожи асоси бу илм-фан билан бевосита боғлиқ саналади. Бугунги кунга келиб давлатимиз томонидан соҳага бўлган эътибор ҳар қачонгидан ортган. Илм-фаннинг локомотиви олимлар саналиб, уларнинг илмий фаолияти ўлчови “илмметрия” ҳисобланади. Бугун илмметрия нима? Унинг давлат ва жамият ривожидаги ўрни билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази мутахассиси Азиза Асланованинг мақоласида танишамиз.

Илмметриянинг илм-фан ривожидаги ўрни хусусидаги саволга Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази Илмметрия сектор мудири Диана Абдумуминова шундай жавоб берди:

Илмметрия (Наукометрия)– Инглизчада Scientometrics– илм-фанни ўлчаш маъносини англатиб, бу атама фанга илк бор 1969 йилда кириб келган, – дейди Диана. Илмметрия илмий жамоатчилик вакиллари учун ниҳоятда муҳим ўлчов деб айтсак тўғри бўлади. Илмметриянинг бир нечта кўрсаткичлари мавжуд. Жумладан:

Иқтибослар индекси;
Илмий журналнинг иқтибослар индекси;
Импакт-фактор;
Хирш индекси;
Квартиль (чорак) Q дан иборат

Булардан энг муҳими иқтибослар кўрсатикичи ҳисобланиб, унда тадқиқот ишига берилган иқтибослар сони ва сифати ўлчанади. Мазкур натижаларни таҳлил этиш асносида олим, ОТМ ва ИТМ лар илмий натижадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ва махсус рейтинглар шакллантириш мумкин.

Мисол учун, 2021 йилда маҳаллий олимлар томонидан Scopus маълумотлар базасида чоп этилган илмий мақолалар бўйича таҳлили ўтказилди. Тадқиқот натижасига кўра базадаги энг кўп мақолалар муҳандислик йўналишида (11.8 фоиз), энг кам натижа эса (2.2 фоиз) кимё йўналишида эканлиги аниқланди.

- Илмметриянинг жамиятдаги энг аҳамиятли жиҳатидан яна бири қайси соҳаларда илм-фан тезроқ ва сифатлироқ ривожланаётганлиги ва қайси йўналишда туртки кераклигини аниқлашда ёрдам беради. Маълум вақт давомида математика, физика фанларига бўлган эътибор бироз кам бўлган. Бугун эса, соҳаларга берилаётган эътибор ва илмметрик тадқиқотлар асносида, илмий ўсиш сезиларли ортди.

Фанлар кесимидаги олиб борилган таҳлилларга кўра, фанлар ривожланиши тенденцияси йилдан-йилга жахон миқёсида ўзгариб бормоқда. Олинган натижалар келажакда энг кўп талаб қилинадиган соҳаларни аниқлашда, меҳнат бозорида истиқболли йўналишларни ва иш ўринларини яратишга ҳам имкон беради. Илмметриянинг кўрсаткичлари орқали олиб борилган таҳлил ҳулосаларига кўра, мамлакатда сўнгги йилларда компьютер технологиялари ва физика-математика йўналишлари актуаль соҳалар қаторидан жой олган. Ҳатто, талабалар ўртасида ҳам ушбу фанларга бўлган талаб ортган
, – дейди Диана.

Мазкур тадқиқотларнинг яна бир муҳим фойдали жиҳати бу мамлакат имиджини оширишдаги ўрни ҳисобланади. Бугунга келиб, H-index юқори бўлган математик олим, профессор Аброр Худойбердиев, иқтисодчи олим, прфессор Рауф Салаходжаевлар бу борада қолган тадқиқотчи олимлар учун ўрнак сифатида кўрсатгулик натижалари орқали ҳалқаро илмий ҳамжамиятда Ўзбекистон номини танитиб келишмоқда. 2021 йилда иқтибослилик фоизи 1.57 га кўтарилганлигини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

Ps: маълумотларни бошқа илмий доираларга ҳам юбориб қўйинг.

Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020