Get Mystery Box with random crypto!

​МAТЕМAТИКЛИГИМ ПAНД БЕРДИ (Ҳаётий ҳажвий ҳикоя) Олийгоҳг | Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ

МAТЕМAТИКЛИГИМ ПAНД БЕРДИ
(Ҳаётий ҳажвий ҳикоя)

Олийгоҳга энди киргандик. Ўқиш бошланишидан бир неча кун аввал шерикларим билан ижарада яшаш учун уй қидиришга бордик.
Шу десангиз, омад келмаса қийин экан. Чорсунинг ҳар бир кўчасини айланиб чиқдиг-у, ақалли бирорта бўш хонадон топилмади. Ёруғ юз билан бизни йўлга кузатган қуёш ҳам бу юришимиздан бир иш чиқмаслигини сездими, шашти пасайиб, бепарво қўл силтагандек уфққа томон юра бошлади.
Хўрлигим келиб, ўзимча тўнғилладим: «Шунча талабага топилган квартира, бизга келганда топилмаса!»
Гапимни эшитди шекилли, ёнимиздан ўтиб кетаётган каттароқ ёшли аёл тўхтаб биз ёмонга қаради.
– Вой ижарага ўй қидириссилами?
– Ҳа, – дедик бараварига.
– Aшейда Насибахон деган ача бир ўзлари яшайдила. Роса яхши аёлла. Хоҳласана кириб бир кўрина.
Қувониб кетдик. Aёлдан манзилни олиб, кампирнинг уйига борганимизда чамаси етмиш ёшлардаги онахон бизни мулозамат билан кутиб олди. Мақсадимизни билгач, айниқса қувониб кетди чоғи, мадорсиз оёқларига жон кириб, уйининг ҳар бир хонаси билан обдон таништириб чиқди.
– Энди болаларим, – деди салмоқлаб. – Ман силага полон пул демайман. Кўнгилдан чиқариб бераверасила. Бир ўзим яшайман. Еб-ичишим, газ пули, свет пулига етиб турса бўлди.
Ишимиз тез битганидан хурсанд бўлиб, розилик билдирдик.
– Сила манейда университетда ўқийсила-да а? – деди кампир саволга тутиб.
– Ҳа шу йил кирдик. – дедим аниқлик киритиб.
– Яхши, қайси йўналишга?
– Математика!
Кампирнинг юзидаги ним табассум бирдан йўқолиб қолди.
– Математик бўсана ман жой беролмайман. – деди тўсатдан қатъий оҳангда.
Ҳанг-манг бўлиб қолдик.
– Ман математиклар билан чиқишолмайман. Илгариям силага ўхшаган тўрттаси яшаганиди, кечаси билан дарс қилиб светни ўчирмайди. Кўп пул ёзади десам, йўқ деб, мисол тузиб тушунтириб берди. Ман мисол-писолини тушунмайман, тушунсам ҳам бошимми қотириб ўтирмайман. Манга она тиличила яхши, ҳисоб-китоб қимай бераверади.
«Биз ундаймасмиз», дейишимизга қарамай ташқарига кузатиб қўйди.
На ўқишга кирганимга суюнишни, на математикани танлаганимга ачинишни билмай туриб қолдим...


Шаҳзод ЭРГAШAЛИЕВ