Get Mystery Box with random crypto!

Рамазондан кейинги биринчи ҳафтада айниқса, эҳтиёт бўлинг. Бу | Ikrom Sharif

Рамазондан кейинги биринчи ҳафтада айниқса, эҳтиёт бўлинг. Бу ҳафта шайтоннинг сизга қарши бор кучи билан, макр-ҳийлалар ишлатиб жанга киришган ҳафтасидир. У айёр юришлар қилиб сизни фарз намозларини кечиктиришга, жамоатдан тўсишга, нафл ибодатларни тарк қилиш ёки озайтиришга, Қуръон тиловатларини тўхтатиб қўйиш ёки файсалга солиб кечиктиришга, бомдод намозидан ухлашга, чақиради. Рамазонда роса ибодат қилдинг, савобни ҳам йиғиб олдинг, толиқдинг ҳам, энди бироз дам олсанг бўлади, деб аврайди. Бунга кўнсангиз, мағлибият мана шу ердан бошланади. Банда шайтоннинг мазкур ҳийлаларига алданса, ҳолати кўп вақт ўтмасдан Рамазондан олдинги ҳолатга қайтиб қолади.
Аллоҳ таолодан собитқадамлик сўранг. Ирода кўрсатинг, ғайрат қилинг. Солиҳ кишилардан узоқлашманг. Қуръон ва намозни диёнатингизнинг қизил чизиғи деб билинг. Уларни тарк қилишни, улардан бўшашишни муҳокамага ҳам қўйманг. Ёдингизда сақланг, амалларнинг қабул бўлганининг аломати ўша амалларда мавсум сўнгида ҳам бардавом бўлишдир.

Аллоҳ таоло бизларни Ўзи рози бўладиган амалларда собитқадам қилсин. Омин!

@IkromSharif