Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон тугади. Лекин бандалик тугамади. Рамазондаги Роббимиз | Ikrom Sharif

Рамазон тугади. Лекин бандалик тугамади. Рамазондаги Роббимиз бошқа ойларда ҳам Роббимиздир.
Рамазондаги ҳаром ишлар бошқа ойда ҳам ҳаром.
Рамазондаги савобли ишлар бошқа ойларда ҳам савоб.
Рамазонда фарз бўлган намоз бошқа ойларда ҳам фарз.
Рамазонда тиловат қилинган Қуръон бошқа ойларда ҳам тиловатга энг ҳақли Китобдир.
Рамазонда қилган зикрларимиз бошқа ойларда ҳам чексиз фазлларга эга.
Рамазон тугади, биз ҳамон мўминмиз, мусулмонмиз!

Ё Аллоҳ, бизларни Ўзингга йўлиққунимзгача собит қадам қил. Омин.

@IkromSharif