2021-01-27 05:41:34
Сенга етган оним ўлим ёқимли.
Жон ҳузури бўлгай висолинг кўрмоқ.
Табаррук ер бағри тағин тотимли.
Сенга олиб борар дарёга ирмоқ.
Ҳузуринг боғмидур, чаманзормидур?!
Болари, булбуллар овози жамми?!
Ошиқларинг мендек айт бисёрмидур?!
Менинг севгим алар ишқидин камми?!
Гул тутайму эй ёр, бол тутайинму?!
Тилимга йиғайму ширин каломлар?!
Сенга етмоқликни кўп кутайинму?!
Айтгил ҳеч бордиму мендан саломлар?!
Лайливаш дейдилар, дилбар дейдилар.
Ҳуснингга ҳеч тариф тополмас жаҳон.
Сенинг ҳар сўзларинг улуғ қайдилар.
Ҳатто гўзал эрур сен битган Инсон.
Сен яратган олам минг битта тилсим.
Тортадир ўзига кичик синоат.
Сенинг қандайлигинг ким аниқ билсин?!
Сенга ошиқлик ҳам илоҳий роҳат.
Аё Қодир битдинг пешонамга сен.
Кунни тутган менга ўзинг биргина.
Жаннат дарвозасин чертган оним мен.
Кел десун кўрайин юзинг биргина...
Нуриддин Зиё
t.me/ijoduyi
48 views02:41