Get Mystery Box with random crypto!

Хабарчи девор тепасидан секин мўралади. Ҳовлида Нигорадан бошқ | Космосдаги кундаликлар

Хабарчи девор тепасидан секин мўралади.
Ҳовлида Нигорадан бошқа ҳеч ким йўқ.
Нигора ариқча олдида идиш-товоқ ювиб ўтирган экан.
Девордан секин кесак қўпориб, Нигорага яқинроқ жойни кўзлаб отди.
Нигора дарҳол сезди!
Бош ирғаб нима гап деган ишорани берди.
Хабарчи пичирлади.
-Салим сени кўш тут тагида кутади.
Эҳтиёт бўл ҳеч ким сезмасин.
Нигора билан Салим биринчи бор у ерда учрашмаётган эди.
Нигора бош ирғади.Хўп деган ишора берди.
Хабарчи девордан сакраб тушди-да,шошганча қайтиб кетди.
Нигора ишларини апил-тапил қилди,хаёли ўзида эмас.
Балки бугун айтар,ўзи нега бунча чўзди?
Севаман деса бўлардику.?
Ҳатто бир энлик қоғозда ёзиб узатмадия.
Тортинчоқ эмаску.
Нигора Салим ишқ изҳор қилганда қай ҳолда бўларкин дея ўйларди!
Йўўқ ўзичи?ўзи нима қилади?
Оёқ қўли қалтираб қолсая!Кафтини тер босади.
Чунки ҳаяжонланса шунақа бўлади.
Кўзларини юмиб осмонга қаради.
Чуқур чуқур нафас олди.
Шундоқ борсаммикан?Йўўқ қизил кўйлагимни кияман!
Қизил кўйлакнинг роса ўрнида!
Нигора соат санайди.Ишқилиб ҳеч ким сезиб қолмасинда.
Қўш тут тагига ошиқди.
Салим у ерда бош эгиб ўтирарди!
Салом-аликдан сўнг Салим сўз бошлади.
-Нигор қара биз шу тутлардек яшай оламизми?
Қизиқ,тутларнинг ёши нечада экан?
Нигора ана,ана энди айтади деб кутди.
-Нигор,шу тутларни нега кўш тутлар дейишади а?
Эшитишимча бу тутлар икки ошиқлар экан.
Улар бирга қочиб кетишмоқчи бўлишганда,отасининг қарғиши тегиб етай етай деганда тутларга айланиб қолишган эган.
Мевасини чўп билан қоқиб,шоҳларини ҳар ўсиб чиққанда кесиб жазолашар экан.
Сен шунга ишонасанми?
Нигора бошини тағин пастга қаратди.
-Нигор....биласанми..
Салим бошқа гап айтмади.
Улар учрашувнинг қолган қисмини сукутда ўтказдилар.
****
Тағин хабарчи шошиб деворга тирмашди.
Хабарчи кесак отди.
Тағин кўш тутни эслатди.
Нигора қўш тут остига ошиқди.
Югурди,елди,шамол бўлиб есди.
Қўш тут тагида салимнинг синглиси турарди!
Нигора қизариб кетди.
-Нигор,акам санга уйланолмайди.
Отангни камбағал экани,онангни қаттиқ касаллиги эмас,сенинг соқов эканингга онам қарши!
Мен эрта набираларимнинг овозини эшитишни истайман дедилар онам.
Нинор тағин ерга боқди.
-Акам....акам эртан тонгда уйдан чиқиб кетмоқчи.
Акам билан кетар эсанг мана шу ерда кут!
*

Нигора тунни уйқусиз ўтказди.
Боши қотди.
Кўп ўйлади.
Қайта қайта ҳовлига чиқли.
Нигора ўшал афсонани ёдга олди.
Йўқ у тутларнинг сони кўпайишини истамади.
Шу икки тутнинг ўзи азоб чекиб яшагани камми?
*

Тағин Хабарчи югуриб келди.
Хабарчи бу сафар дарвозани шарақлатиб очиб кирди.
Нигорани излаб ҳовлини гир айланди.
-Нигор,Нигор Салим ўзини тутга осиб қўйибди.
Нигор сенга хабар қолдирибди.
***
Нигор ёзувларни ҳижжалаб ўқиди.
-Нигор мен сени севаман.
Мен учун ҳам яшагин жоним.
Сенинг забонинг йўқ эканига ҳавас қиламан.
Сен онангга қаттиқ гапиролмайсан,дилини ғашлай олмайсан,онангга оқ бўлолмайсан.
Менинг тилим мени бўйнимга дор бўлди.
Алвидо!!!
Нигора қоғозни юзига босди.
Ўзидан ёшлар дув дув тўкилди.

Нуриддин Зиё