Get Mystery Box with random crypto!

Муҳаббат либосин кияр эдим жим, Гул бўлиб очилган чеварим бўлс | Космосдаги кундаликлар

Муҳаббат либосин кияр эдим жим,
Гул бўлиб очилган чеварим бўлсанг.
Дунёни севишни тўхтадардим мен.
Тасбеҳ шодасидек севарим бўлсанг.

Биламан, дунёда фаришталар йўқ,
Гулларга бурканган боғлар ҳам ғалат.
Қошингда ўтирсам тилларим дудуқ.
Термулиш истайман кўзингга фақат.
Нигоҳ-ла жон олиб, берарим бўлсанг.

Дунёнинг энг сара сўзлари сенга,
Менга бер сен учун бир ашъор битай.
Ўқисанг янграсин сўзлар лабингда,
Садо жаранггида тўкилиб кетай.
Азизим ўзинг деб терарим бўлсанг.

Айт ўшал Ҳолиққа туташсин тақдир.
Жаннат аро борар ажиб йўл бўсин.
Момо Хавойим бўл, мен-чи бир ҳақир.
Париларга боқсам кўзим кўр бўлсин.
Дунёни бирлашиб кўрарим бўлсанг.


Нуриддин Зиё