Get Mystery Box with random crypto!

​​ Сизда яна имкон бор! Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан | Yosh ijodkorlar kengashi - Duel

​​ Сизда яна имкон бор!

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Аждодлар мероси” танловига ижтимоий роликларни қабул қилиш муддати узайтирилганини маълум қиламиз!

Демак, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча янгиҳаётлик ёшлар Алишер Навоий ёки Заҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган мерос ва уларнинг ҳаётимиздаги ўрни акс этган ижтимоий роликларни 10 февраль соат 18:00 га қадар @ajdodlar_merosi_bot га юборишлари мумкин!

Танлов шартлари:
- Тақдим қилинадиган видеороликлар сони фақат 1 та бўлиши лозим.

- Видеороликлар профессионал камера, шунингдек, мобил телефонларда суратга олинган бўлиши керак.

Видероликларга қўйиладиган талаблар:

- давомийлиги 3 дақиқадан ошмаслиги;

- ҳажми 20 мегабайтгача бўлиши мумкин.

- Видеоролик тасвирида муаллифнинг бевосита иштироки шарт эмас.

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган ижодий ишлар баҳоланмайди.

Имкониятни қўлдан бой берманг! Ўз истеъдодингизни намоён қилинг ва туман ҳокими томонидан ғолибга тақдим этиладиган ноутбук, планшет ёки смартфон эгасига айланинг!