Get Mystery Box with random crypto!

#эълон Диққат, эълон! Эртага.. Ўзбекистон Республикаси му | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

#эълон

Диққат, эълон!

Эртага..

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўрта Чирчиқ туман бўлинмаси ҳамда Маданият бўлими томонидан эртага яъни 19 август куни соат 19:00 да тумандаги амфитеатр мажмуасида "Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз "шиори остидаги кўнгилочар концерт дастури ўтказилади.

Мазкур байрам дастурлари доирасида турли хилдаги саҳнавий чиқишлар, концертлар, кўнгил очар ўйинлар ҳамда рақс дасталари намойиши бўлиши режалаштирилмоқда.

Азиз тумандошлар!

Барча фуқароларни ва ҳамкор ташкилотларни байрам дастурида иштирок этишга таклиф қилиб қоламиз.

Хурсандчиликни биз билан бирга нишонланг!


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш: https://t.me/urta_chirchiq_hokimligi